Бугун, 26 декабрь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати мусобақалари бошланди.

Мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ долларидан иборат мазкур нуфузли мусобақада 281 нафар шахматчи жаҳон чемпионлиги учун дона сурмоқда.  

Миллионлаб шахмат ишқибозларининг диққат марказида бўлган нуфузли мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов рапид йўналишида ўз чемпионлигини ҳимоя қилаётган бўлса, 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиблари Жаҳонгир Воҳидов, Нодирбек Ёкуббоев, Жавоҳир Синдоров ва Шамсиддан Воҳидов, шунингдек умидли шахматчиларимиз Ҳумоюн Бекмуродов ва Муҳаммадзоҳид Суяров ғолиблик учун дона сурмоқда.  

Жаҳон чемпионатининг аёллар ўртасидаги мусобақаларида маҳоратли шахматчи қизларимиз Нафиса Мўминова, Умида Омонова ва Афруза Ҳамдамова юртимиз шарафини ҳимоя қилади.  

Чемпионатнинг илк турида ҳамюртларимиздан Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев ва Нафиса Мўминова учрашувларни ғалаба билан якунлади.  

Бугун бошланган рапид йўналишининг 1-тур баҳсларида қўйидаги натижалар қайд этилди: Ричард Раппорт (Руминия, 2802) — Жаҳонгир Воҳидов (2530) 1-0, Нодирбек Абдусатторов (2676) — Денис Кадрик (Черногория, 2482) 1-0, Шамсиддин Воҳидов (2481) — Максим Матлаков (FIDE, 2671) 0,5-0,5, Жавоҳир Синдаров (2596) — Петр Костенко (Қозоғистон, 2404) 1-0, Бҳаратакоти Ҳарша (Ҳиндистон, 2574) — Муҳиддин Мадаминов (2337) 1-0, Нодирбек Ёқуббоев (2573) — Семетей Тологон (Қирғизистон, 2319) 1-0, Амин Бассем (Миср, 2567) — Ҳумоюн Бекмуродов (2292) 1-0, Аристанбек Уразаев (Қозоғистон, 2535) — Муҳаммадзоҳид Суяров (2089) 1-0, Умида Омонова (2059) — Александра Малцевская (Польша, 2327) 0-1, Афруза Ҳамдамова (2052) — Улвия Фаталиева (Озарбайжон, 2322) 0-1, Асия Ассилхан (Қозоғистон, 1360) — Нафиса Мўминова (2242) 0-1.  

Эслатиб ўтамиз мазкур йўналишдаги ўйинлар 28 декабрга қадар давом этади. Шундан сўнг шахматчилар 29 декабрдан блиц мусобақаларига киришади. Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари 30 декабрь куни аниқланади.  

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Ҳамюртларимиздан 4 нафари жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади