Бугун Термизда Сурхондарё вилояти фаолларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзақов ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.

Йиғилишда Сурхондарё вилояти иқтисодий-ижтимоий ривожланиб, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, қурилиш, хизматлар кўрсатиш соҳаларида ижобий ўзгаришлар бўлаётгани таъкидланди. Бироқ, кейинги пайтда айрим соҳаларда олиб борилаётган ишлар самара бермаётгани ҳам рост. Айрим муҳтож оилалар "Темир дафтар"га киритилмаган. Бюджет маблағларидан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари ҳам мавжуд.  

Вилоятда бу каби камчиликларни бартараф этиш, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига эришиш зарурлиги алоҳида қайд этилди. Бунинг учун янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини кенгайтириш, йирик лойиҳаларни тезроқ ишга туриш даркорлиги таъкидланди. Жумладан, Денов тумани маркази янги қиёфада бўй кўрсатади. Термиздан Денов ва Сариосиё туманларига тезюрар автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Термиз шаҳрида қурилаётган 300 ўринли замонавий кластер қурилиши тезлаштирилади. Вилоятда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун катта имконият мавжуд. Бу соҳадан оқилона фойдаланиш учун эски боғ-роғлар, токзорлар қайта реконструкция қилинади. Зайтун, писта, коврак плантациялари яратилади.  

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов лавозимидан озод этилди. Президент фармони билан шу кунгача Тошкент шаҳар прокурори лавозимида фаолият юритиб келган Улуғбек Бердиқобилович Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарё вилоятига янги ҳоким тайинланди