Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилоят бошқармаси томонидан вилоятда қарийб 2 минг 508 километрга яқин автомобиль йўли хатловдан ўтказилиб, уларнинг кадастр паспортлари шакллантирилди ва давлат рўйхатидан ўтказилди.
Бу жараён давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 12 апрелдаги “Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги “Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари ижроси доирасида амалга оширилди.
Шунингдек, 133 минг 182 гектар майдонни эгаллаган Айдаркўл кўли, Нурота туманида жойлашган 27,5 гектарлик Сентоб сув омбори ва Қизилтепа туманида жойлашган 1507 гектар майдонни эгаллаган “Қуйимозор” сув омборига ҳам ҳужжат тайёрланди.
А.Бўриев, ЎзА