ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги йил байрами олдидан барча жойларда бўлгани каби Наманган вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳам қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг анъанавий савдо ярмаркалари ташкил этилди.
[gallery-10059]
Хусусан, Наманган шаҳрининг Истиқлол кўчасида фаолияти йўлга қўйилган байрам ярмаркасида деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган, тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига арзон нархларда таклиф этилмоқда. Савдо расталарида янги ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, салқин ичимликлар, гўшт, гуруч, балиқ, тухум, ширинлик каби маҳсулотлар жой олган.
Байрам дастурхонининг янада тўкин бўлиши, аҳолини сифатли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадига хизмат қилаётган мазкур ярмарка билан танишган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов маҳсулотлар турини кўпайтириш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берди.
Байрам ярмаркалари 2023 йил 10 январга қадар давом этади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА