Бугун юртимизда қанча кушхона бор? Кушхоналарда ва хонадонларда сўйилаётган чорва молларининг гўштлари сифати қандай кафолатланади?

ЎзА мухбирининг шу каби саволларига Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Салоҳиддин Ҳасанов жавоб берди.  

— Бугунги кунда республикамиз бўйича қўмита рўйхатидан ўтган қанча кушхоналар бор?  

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил  

8 майдаги «Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 386-сонли қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, республикамизнинг туман ва шаҳарларида жами бўлиб, 199 та (110 та замонавий, 89 та мини ихтисослаштирилган) ҳайвонларни сўйиш фаолияти билан шуғулланадиган объектлар ташкил этилиб, рўйхатга олинган. Тошкент шаҳрининг ўзида 14 та ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари мавжуд.   

— Кушхона ташкил этиш тартиби қандай?  

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги «Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 86-сон қарори чиқди. 

Кушхоналар фаолиятини ташкил этиш мазкур низом талаблари ва шартларига асосан амалга оширилади.  

— Кушхоналарда бир кунда қанча чорва моллари сўйилади?  

— Жорий йилнинг 9 ойи давомида сўйиш корхоналарида жами бўлиб 375143 бош йирик шохли ва 185942 бош майда шохли моллар сўйилган. Ўртача ҳисобда бир кунда республика бўйича кушхоналарда 1389 бош йирик ва 689 бош майда шохли моллар сўйилади.  

— Қишлоқларда одамлар буқа боқиб, сўйиб сотишади. Уй шароитида ҳайвонларни сўйиб сотиш мумкинми?  

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 майдаги «Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 386-сонли қарори 1-иловасининг 2-боб 5 бандига кўра ҳайвонларни тижорат мақсадлари учун ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида сўйдириш мажбурийлиги ва рухсат этилмаган жойларда, шу жумладан, уй шароитида ҳайвонларни тижорат мақсадлари учун сўйиш қатъиян тақиқланган.  

— Касал ҳайвонларни аниқлаш ва унинг сўйилишини олдини олиш бўйича назорат қандай олиб борилади?  

— Минг афсуски, бугунги кунда аҳоли орасида жойлардаги 1500 дан ортиқ ветеринария участкаларининг ветеринария мутахассисининг назоратисиз ёки рухсатисиз яширинча ҳайвонларни сўйиш ва уларнинг маҳсулотини савдо нуқталарида сотишга уриниш ҳолатлари учраб турибди. Бундай ҳолатлар давлат ветеринария хизматининг назорати давомида аниқланмоқда. Аҳолининг бундай ҳолатларни содир этиши, ўз ҳаётлари, қолаверса истеъмолчилар ҳаётига хавф солади ва буни англасалар-да, давом эттираверишади.  

Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги қонунининг 7-моддасига кўра ветеринария хизмати назорати остидаги объектлар устидан давлат ветеринария назоратини амалга ошириш белгиланган.  

Шунингдек, қонуннинг 19-моддаси «Ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашё эгаларининг мажбуриятлари»да касал ҳайвонни даволатиши, зарур бўлган ҳолларда, тегишли давлат ветеринария инспекторининг кўрсатмасига кўра унинг сўйилишини ёки йўқ қилиб ташланишини белгиланган тартибда таъминлаши ҳамда ҳайвонларни, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя этган ҳолда реализация қилишни амалга ошириши белгиланган.   

ЎзА мухбири Нигора Раҳмонова суҳбатлашди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондаги кушхоналар бугунги кун талабларига жавоб берадими?