Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Муқимий МФЙ ҳудудидан ўтган электр узатиш ҳаво тармоғидаги кабель ёниб кетганлиги ҳақида видеомурожаат эълон қилинди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мутасаддилари томонидан ушбу муаммолар ўрганилиб, мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.  

Республикамиз бўйлаб ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши сабабли газ босими пасайиб кетди. Натижада электр энергиясига бўлган талаб ортиб, жойлардаги мавжуд паст кучланишли электр узатиш тармоқларида аварияли узилиш ҳолатлари юзага келмоқда.  

Бугун, 15 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Муқимий кўчасидаги аҳоли яшаш хонадонларини электр энергияси билан таъминловчи ҳаво электр узатиш тармоғида юкламанинг ортиб кетиши сабабли симларнинг қисқа туташувида кичик ёнғин содир бўлган.  

Айни вақтда Яккасарой ТEТКнинг тезкор гуруҳ ишчи-ходимлари томонидан аварияни тезкорлик билан бартараф этиш учун барча зарур чоралар кўрилиб, ҳудудларда тезкор чиқиш бригадалари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилиб, авария ҳолати бартараф этилмоқда.  

ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳаво электр узатиш тармоғида юкламанинг ортиб кетиши сабабли кичик ёнғин содир бўлган