“The Korea Post” Ўзбекистонга бағишлаб махсус сон чоп этди

Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида “Ўзаро алмашинув йили” доирасида Жанубий Кореянинг энг машҳур нашрларидан бири - “The Korea Post” журнали мамлакатимизга бағишланган махсус сонни тайёрлади ва нашр этди.
“Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда” умумий сарлавҳаси остида чиққан махсус сонда жорий йил республикада бошланган конституциявий ислоҳот, қадимий Самарқанд шаҳрида ўтказилган йирик халқаро конференциялар – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти саммитлари якунлари ҳақидаги мақолалар, шунингдек, мамлакатимизнинг бой тарихий-маданий ва туристик салоҳиятига бағишланган материаллар тақдим этилган. Журнал мамлакат аҳлида катта қизиқиш уйғотди.

Ўзбекистон Малайзияда бўлиб ўтган халқаро маданият фестивалида намойиш этилди

https://dunyo.info/uploads/post/1670735425.1041.png

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида Осиё-Тинч океани Технология ва инновация университети (APU)да Халқаро маданият фестивали ташкил этилди.

Куала-Лампурдаги дипломатик корпуснинг 500 нафардан зиёд вакили, университет раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари, талабалар иштирок этган тадбир давомида иштирокчиларга Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, ноёб маданий ва маънавий меросни асраб-авайлаш, тарғиб қилиш ва янада ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Мамлакатимизнинг зиёрат туризми салоҳияти намойиш қилинди.

Миллий рақс санъатимиз намуналари, анъана ва удумларимиз акс этган шоу-дастур тақдим этилди, миллий либосларимиз дефилеси бўлиб ўтди. Бундан ташқари меҳмонлар ҳунармандлик ва халқ амалий санъати, жумладан, ипак газлама, тўқимачилик маҳсулотлари ва нақш солинган кулолчилик буюмлари намуналаридан баҳраманд бўлишди.

1993 йил ташкил этилган APU рақамли иқтисодиёт, ахборот технологиялари соҳаларида Малайзиянинг етакчи олий ўқув юртларидан бири ҳисобланади. Ушбу таълим муассасасида сунъий интеллектни саноатда қўллаш, рақамли криминалистика ва кибер хавфсизлик, Интернет воситалари (Internet of  Things – IoT) технологияларини ривожлантиришга ихтисослаштирилган тадқиқот марказлари фаолият юритади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон матбуоти саҳифаларида