Кадастр агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси ва туман, шаҳар бўлими инспекторлари жорий йил 11 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан 3 минг 368 та қонунбузилиш ҳолатларини аниқлади.
Мазкур ҳолатларга нисбатан "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий иш юритилган.
– Шу ишлар юзасидан ҳудудий шаҳар-туман инспекторлари томонидан 2 572 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан 4 млрд. 637 млн. 100 минг сўм жарима жазоси тайинланиб, шундан 2 миллиард 149 миллион сўми ундирилган, – дейди Кадастр агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Олимжон Махаров. – Бундан ташқари, жарима жазоси қўлланилган шахслар томонидан жарималарни белгиланган вақтларда тўламаганлиги сабабли 344 та тегишли ҳужжат Мажбурий ижро бюросига жарималарни ундириш учун юборилган.
Шунингдек, "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодекснинг 60-моддаси 2-қисмига асосан юритилган ишларнинг 673 таси жисмоний ва юридик шахслар томонидан биринчи марта содир этилганлиги ва ўзбошимчалик билан эгаллаган ер участкасини қайтарганлиги, оқибатларини бартараф этгани учун ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий жавобгарлик иши тугатилган ва маъмурий жазодан озод этилган.
Ш.Суяров, ЎзА