Маълумки, жорий йилнинг 28 ноябрь куни «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги қонун имзоланди.

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхати соҳасидаги муносабатларини тартибга солиш, бу билан мулкдорларнинг ҳуқуқларини давлат томонидан кафолатлаш ва ҳимоя қилишни қонун даражасида амалга оширишдан иборат.

Шунингдек, унда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасига оид асосий тушунчалар, ваколатли органлар, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, маълумотларни тақдим этиш тартиби, ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлар ва хусусиятлари, рўйхатдан ўтказувчилар мақоми, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этиш, низоларни судгача ҳал этиш, жавобгарлик мезонлари ёритилган.

Мазкур қонун 10 та боб, 74 та моддадан иборат бўлиб, қонунда қуйидагилар кўзда тутилган.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги мавжуд тартиботлар, ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар, жараёнларнинг хусусиятлари умумлаштирилиб, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестри, рўйхатдан ўтказиш ишини ва бизнес жараёнларни электрон шаклда ахборот тизимлари орқали юритишга урғу берган ҳолда, ягона тўғридан-тўғри амал қилувчи нормалар шаклига келтирилди.

Қонун ер участкалари, бинолар, иншоотлар, шу жумладан, қурилиши тугалланмаган объектлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ҳамда мулкий комплекс сифатида бутун корхоналарга нисбатан қўлланилиб, ер қаърига нисбатан татбиқ этилмайди.

[gallery-9936]

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: қонунийлик, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг мажбурийлиги, давлат рўйхатидан ўтказилган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг устуворлиги, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги, таққосланувчалик ва мувофиқлик.

Ушбу принциплардан келиб чиқиб, Давлат рўйхатидан ўтказиладиган ҳуқуқ ва чекловларнинг аниқ рўйхати белгиланмоқда. Мулк ҳуқуқи, доимий эгалик қилиш ҳуқуқи, доимий фойдаланиш ҳуқуқи, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи; ижара ҳуқуқи; иккиламчи ижара ҳуқуқи; хўжалик юритиш ҳуқуқи; оператив бошқариш ҳуқуқи; кўчмас мулкни ишончли бошқариш ҳуқуқи; бепул фойдаланиш ҳуқуқи; рента; ипотека; сервитут.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келган низоларни судгача ҳал этиш мақсадида комиссия ва Апелляция комиссиялари ташкил этилмоқда. Ушбу комиссиялар рўйхатдан ўтказишни бекор қилиши мумкин бўлади.

АОКАда Кадастр агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида қайд этилишича, юқорида номи келтирилган ҳужжатда алоҳида 5-боб билан реестрни электрон шаклда давлат тилида юритиш, унга киритиладиган маълумотлар, реестрнинг сақланиши, реестрга киритиладиган тузатишлар, реестрдан маълумотларни ва кўчирмани бериш белгилангани қайд этилди.

Шунингдек, бир қатор қонун ҳужжатларидаги тегишли нормаларни тизимлаштириш мақсадида кўчмас мулкка бўлган ҳар бир ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўладиган 60 дан зиёд ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларнинг аниқ рўйхати кўрсатилмоқда.

Бугунги кундаги ер участкаларини хусусийлаштириш жараёни бошланганлиги муносабати билан хусусийлаштирилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши алоҳида 33-моддада белгиланмоқда.

Бунда ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини тасарруф қилишнинг турли ҳолатлари, жумладан, сотиш, ҳадя қилиш, мерос, устав фондига киритиш, устав фондидаги улушини қайтариб бериш мумкин бўлади.

Қонун 2023 йил 1 мартдан кучга киради.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хусусийлаштирилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши алоҳида моддада белгиланмоқда