Охирги йилларда республикада ер участкаларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, уларни муҳофаза қилиш, янги ерларни ўзлаштириш ҳамда қайта муомалага киритиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бироқ, ҳудудларда ер қонунчилигига риоя қилмаслик, ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, жумладан, ноқонуний қурилмалар қуриш, шунингдек, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари учраётгани ачинарлидир.  

Ҳозиргача Тошкент вилоятида олиб борилган мониторинглар натижасида 1,551 та ҳолатда ер қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Мазкур рақамларнинг катта қисмини уй-жой (822 та) ва нотурар-жойлар (579 та) қуриш кўрсаткичлари ташкил этмоқда.  

Oқибатда жами 558,08 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгалланган. Шундан 436,3 гектар ер майдони қишлоқ хўжалиги ерларидир.

Буни ҳудудлар кесимида таҳлили қилсак, Оҳангарон туманида 158 та ҳолатда 239,3 гектар, Бўстонлиқ туманида 136 та ҳолатда 13,28 гектар, Тошкент туманида 129 та ҳолатда 75,1 гектар, Олмалиқ шаҳрида 122 та ҳолатда 2,55 гектар, Янгийўл туманида 107 та ҳолатда 30,04 гектар ер майдонлари эгаллангани маълум бўлмоқда.  

Мутахассислар томонидан 520 та ҳолат фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризалари киритилган, шундан 194 та ариза қаноатлантирилиб, 300 та ариза суд жараёнида. Бундан ташқари, 166 та ҳолатда прокуратура органларига тақдим этилган.  

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида бу йил ўзбошимчалик билан эгалланган ер қанчага етди?