Тошкентдаги ТЕАМ университетида “GEW-2022”-VI Global” Глобал тадбиркорлик ҳафталиги бошланди. Бу йилги тадбир “Туризм ва меҳмондўстлик соҳасидаги тадбиркорлик” мавзусида ўтяпти.

Очилиш маросимида иштирокчилар туризм давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг стратегик тармоқларидан бири сифатида белгиланиши ижобий самара бераётганини қайд этдилар. Бу йўналишда саёҳатни рағбатлантиришга қаратилган “cashback” ва “tax-free” тизимлари, шунингдек, бизнес юритиш тартиб-қоидасини соддалаштириш механизмлари жорий этилаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу ўринда айтиш жоиз, тадбиркорлик ҳафталиги ахборот алмашиш, долзарб масалаларни муҳокама қилиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш, туризм ва меҳмондўстлик соҳасида янги ўсиш нуқталари ва йўналишларини аниқлаш учун муҳим майдондир.

Анжуман давомида ёш тадбиркорлар учун маърузалар тақдим қилинди, мавжуд тажриба билан ўзаро ўртоқлашилди.

Куннинг иккинчи ярмида “Ўзбекистонда туризм ва меҳмондўстликни бошқариш соҳасидаги ҳозирги тенденция ва истиқбол: ҳукумат, бизнес ҳамжамият ва инвестор нуқтаи назари” мавзусида ялпи муҳокама бўлиб ўтди. “Самарқанд туристик форуми туризм соҳасида фикр алмашиш учун ривожланаётган платформа сифатида” мавзусида тақдимот намойиш этилди.

Ўзбекистонда ушбу ташаббус олтинчи бор амалга оширилмоқда.

16 декабрга қадар давом этадиган ҳафталик доирасида муҳокама, тренинг, маҳорат дарси сингари 10 дан зиёд тадбир режалаштирилган. Ҳафталикка доир маълумотлар билан uza.uz сайти орқали танишиб боришингиз мумкин.

Г.Сатторова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм ва меҳмондўстлик ҳафтаси бошланди