Мамлакатимизда таъқиқланган диний маъруза ва видеоматериалларни тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлади. Афсуски, айрим юртдошларимиз ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда буни унутиб, жиноятга қўл урмоқда. Диний экстремистик оқимларнинг таъсирига тушиб, жаҳолат қурбони бўлаётганларнинг аксарияти ёшлар эканлиги ташвишланарлидир.

Марғилон шаҳрида яшовчи Муҳаммадий Тожимуҳаммедов ва Азизбек Нўмоновлар ҳали ҳаётда оқу қорани танишга улгурмаган. Муқим иш жойи бўлмаган бу йигитлар кўпроқ вақтини ижтимоий тармоқлар орқали ўтказишган. Улар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва уни тарғиб этувчи маърузаларни юклаб олиб, мунтазам эшитиб келган. Шу билан бирга, диний мазмундаги юртимизда таъқиқланган материалларни бошқа ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига тарқатишган.  

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида М.Тожимуҳаммедов томонидан фойдаланиб келинаётган уяли телефон кўздан кечирилганда бу фош бўлди. Дин ишлари бўйича қўмитанинг судга оид адабиётшунослик экспертизаси хулосасида ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган файллардаги маълумотлар Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид соладиган материаллар жумласига кириши, улардаги маълумотлар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганли ва уни тарғиб этиши кабилар аниқланган. А.Нўмоновнинг уяли телефонида ҳам шу маълумотлар борлиги маълум бўлди.

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди томонидан мазкур иш кўриб чиқилиб, судланувчиларга тегишли жазо тайинланди.

М.Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ақидапарастлик материалларини тарқатган икки шахс қамалди