Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида АҚШга ноқонуний йўллар билан етказиб қўйишни таклиф қилаётган фирибгарлар қўлга олинди.

Хусусан, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1994 й.т. шахс алдов йўли билан Ургут туманида истиқомат қилувчи, 1998 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, уни “Ўзбекистон-Испания-Мексика-АҚШ” йўналиши орқали Қўшма Штатларга юбориш эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг доллар олган вақтида ушланди.

Бошқа бир ҳолатда эса Самарқанд туманида яшовчи, 1987 й.т. шахс Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи, 1971 й.т. фуқарони “Ўзбекистон-Туркия-БАА-Мексика-АҚШ” йўналиши орқали Америкага юбориш учун 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 10 минг долларни аванс сифатида олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ Самарқандда фуқароларни АҚШга юбормоқчи бўлган фирибгарларни қўлга олди