Сурхондарё вилоятида 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни кенг нишонланди. Вилоятнинг асосий байрам тадбири Термиз шаҳридаги “Нигина” тантаналар саройида бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этган тадбирда Президентимизнинг халқимизга йўллаган мурожаати ўқиб эшиттирилди. Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахслар ва ўзгалар ёрдамига муҳтожларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг устувор йўналишига айлангани таъкидланди. Шунга мувофиқ уларга моддий–маънавий ёрдам кўрсатилиб, жамиятда ўз ўрнини топишига яқиндан кўмаклашилаётгани, ногиронлиги бўлган шахслар меҳр ва эътибордан четда эмаслиги алоҳида қайд этилди.  

Сурхондарё вилоятида ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг муаммолари ўрганилиб, уй-жой билан таъминлаш, турар-жойларини таъмирлаш, протез-ортапедия ва бошқа зарур мосламаларга бўлган эҳтиёжини қоплаш каби масалаларда яқиндан кўмак берилаётир. Хайрия ва саховат ёрдамлари кўрсатилмоқда.  

Тадбир иштирокчиларига вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари, протез-ортопедия маҳсулотлари, ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари, ҳасса ва қўлтиқ таёқлар топширилди.

Файзли дастурхон атрофида ташкил этилган байрам тадбирида санъаткорларнинг қизиқарли концерт дастури барчага байрамона завқ бағишлади.  

Вилоят туманларида ўтказилган худди шундай тадбирлар ҳам ногиронлиги бўлган шахслар қалбига бир олам қувонч улашди.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имконияти чекланган инсонлар қалби қувончга тўлди