Европанинг Airbus авиасозлик корпорацияси бир неча ой ичида Россия титанидан воз кечишни режалаштирмоқда, деб хабар тарқатди компаниянинг мудофаа ва коинот бўлими раҳбари Михаэль Шольхорн.

"Агар гап титан ҳақида бораётган бўлса, биз Россия билан алоқаларни узиш жараёнида турибмиз. Бу масала бир неча ойда ҳал бўлади, йилда эмас", – деган Airbus раҳбарларининг бири Мюнхенда ўтказилган брифингда.  

Хабарда келтирилишича, Airbus  компанияси титанга бўлган эҳтиёжининг 60 фоизга яқинини Россия титани билан қондириб келган.  

Россия компаниясининг аэрокосмонавтика учун етказиб бераётган титан маҳсулоти жаҳон бозорининг учдан бирини ташкил этади.  

Airbus – дунёдаги энг йирик авиакосмик ва мудофаа корхоналаридан бири ҳисобланади. Airbus йўловчи самолётлар ишлаб чиқаради. Шунингдек, унинг Airbus Defence and Space  деб номланган йўнлиши ҳам бор. У мудофаа ва аэрокосмик маҳсулотлар ва хизматларни сотади. Бундан ташқари, Airbus Helicopters бўлими вертолёт ишлаб чиқариш билан шуғулланади.  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Airbus Россия титанидан воз кечиш режаси ҳақида маълум қилди