Икки йилдан буён юртимизда “Ташаббусли бюджет” доирасида ажратилаётган маблағлар ҳудудларда яшовчи аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб муаммоларига ечим бўлмоқда.

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида ҳам бу борада олиб борилаётган ишлар ҳудуд ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Тумандаги "Қушқўноқ" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси мазкур лойиҳанинг жорий йилги иккинчи мавсумида фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди.

Маҳалладаги баъзи ички йўлларнинг таъмирга муҳтожлиги, ёзда чанг, қишда лой бўлишидек маҳалла аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган муаммога ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлди. Қайд этиб ўтиш жоиз, ҳудуддаги ички йўлларни асфальтлаш юзасидан билдирилган таклифга 10 минг 517 та овоз берилиб, мазкур ташаббусни амалга ошириш учун бюджетдан 1 миллиард 100 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилди.

Айни кунларда маҳалладаги Хумор-Ғирри, Гузар, Қўрғонча, Боғ, Булоқбоши ва Чинор каби кўчаларнинг 3 минг 400 метр ички йўлларини таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда. Маҳалла ички йўлларини ана шундай соз ва равон ҳолатга келтириш ишлари пудратчи ташкилот-“Қўқон йўл таъмир” масъулияти чекланган жамияти йўлсозлари томонидан амалга оширилмоқда.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташаббус натижаси: қишлоқдаги 3 минг 400 метр ички кўчаларга асфальт ётқизилмоқда