Венгрия Президенти Каталин Новак Украинага ташрифи чоғида бу мамлакатдаги қуролли можаро келаси йил барҳам топишига умид билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.
- 2022 йил зиддиятлар йили бўлди, 2023 йил эса тинчлик йили бўлиши керак, - деди у. - Мен бугун (шанба куни) Киевда шу ҳақда гапирдим. Бу ерга Президент Владимир Зеленскийнинг таклифига биноан Польша, Бельгия ва Литва бош вазирлари билан бирга келдим.
Шунингдек, Новак Венгрия Украинага ёрдам беришда давом этажагини айтди.
“Украинадан дон” шиори остида ўтган Киевдаги тадбирда Польша, Бельгия ва Литва бош вазирлари Матеуш Моравецкий, Александер Де Кроо ва Ингрида Шимоните ҳам иштирок этган.
ЎзА