Айни вақтда хизмат сафари билан Наманган вилоятида бўлиб турган Олий Мажлис Сенатида доимий асосда фаолият юритувчи сенатор Маҳмуджон Парпиев Чортоқ туманида ҳокимлик, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти, тегишли соҳа мутасаддилари иштирокида маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида олиб борилган дастлабки ўрганишлар орқали 13 та лойиҳа бўйича таклиф берилган бўлса, бироз ўтиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва жамоатчилик фаоллари Чортоқ тумани раҳбариятига қўшимча таклифлар билан чиқишди.  

Таклифлар туман Кенгаши доимий комиссиялари муҳокамасига қўйилиб, барча ҳудудлардан яна 13 та лойиҳа маъқулланди ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги орқали жами 26 та таклиф танлаб олинди. Шу кунларда таклифлар асосидаги лойиҳалар тендерга қўйилган.

Ўрганиш гуруҳи томонидан мавжуд ҳолатлар билан жойига чиққан ҳолда танишилмоқда. Ички йўлларни таъмирлаш, кўчаларни ободонлаштириш, шағал босиб текислаш, айримларини асфальт ўрнига бетон қоришмаси билан мустаҳкамлаш ишлари олиб борилаётган Чиғатой ва Хайрли маҳаллаларида бўлган гуруҳ ташкилотчиларга тегишли тавсиялар берди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатор инфратузилмага оид янги лойиҳалар ижросини ўрганмоқда