Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон республикалари ички ишлар вазирликлари раҳбарияти иштирокида учрашувлар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Собиров ҳамда Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Абдураҳмон Аламшозода тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ҳамкорликдаги тезкор-профилактик тадбирларни олиб бориш, кибержиноятларга қарши курашиш, гиёҳвандлик, терроризм ва экстремизм, одам савдоси жиноятларининг олдини олиш борасида биргаликда амалга оширилиши лозим бўлган ишларни муҳокама қилдилар.  

Мулоқот якунида икки томонлама ҳамкорликни янада такомиллаштириш ва амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида муҳим ҳужжатлар имзоланди. Самарқанддаги тадбирлар доирасида Ўзбекистон ва Тожикистоннинг чегара олди ҳудудлари ички ишлар бошқармалари раҳбарларининг учрашуви ҳам ўтказилди. Унда ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан келишувларга эришилди.  

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Тожикистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлиги ривожланади