Ҳа, сайёрамизда иқлим ўзгариши кескин тус олмоқда. Бу жараённи тўхтатиш зарурлиги юқори минбарларда бот-бот айтилса-да, кўрилаётган амалий чоралар жараённи тўхтатиш учун етарли эмас. Масалан, 1993 йилдан буён денгиз сатҳи икки баробар кўтарилди, бу жараён давом этмоқда. Денгиз сатҳини сунъий йўлдош орқали ўлчаш жорий қилинганига 30 йилдан ошди. Европанинг Альп тоғларидаги музликлар 2022 йил улкан йўқотишга учради. Гренландия муз қатлами ҳажми 26 йил давомида мунтазам кичраймоқда.

Охирги саккиз йил Ер тарихда энг иссиқ давр бўлди. Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ)нинг “2022 йил глобал иқлим ҳолати” ҳисоботида шу ҳақда гап боради. Глобал ҳарорат кўтарилишига атмосферада ис гази миқдори ортиб бориши сабаб бўлмоқда. Оташ тўлқини, қурғоқчилик ва ҳалокатли тошқинлар бу йил миллионлаб одамлар ҳаёт тарзига салбий таъсир кўрсатди, табиий офатлар моддий зарари миллиардлаб долларга баҳоланмоқда.

Олимлар 2022 йил охирига келиб ўртача глобал ҳарорат саноат давригача бўлган 1850-1900 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан, тахминан, 1,15°C юқори бўлишини тахмин қилмоқда. Таассуфки, иссиқлик қанчалик юқориласа, оқибат шунчалик ёмон бўлади. ЖМТ бош котиби профессор Петтери Таалас таъкидлашича, "атмосферадаги карбонат ангидрид даражаси шунчалик юқори-ки, Париж келишувида кўзда тутилган глобал ҳарорат кўтарилишининг 1,5°C дан паст чегарасига эришиш қийин". Энди кўплаб музликларни сақлаб қолишга жуда кечикдик, дейди мутахассис. Музлик эриши инсоният учун ўта жиддий оқибатга олиб келадиган, юзлаб, эҳтимол минглаб йил давом этадиган жараён. “Биз буни Покистондаги даҳшатли сув тошқини, Африкадаги ўлимга олиб келувчи, узоқ давом этган қурғоқчиликда кўряпмиз. Ер юзидаги ҳар бир инсон экстремал об-ҳаво ҳодисасидан эрта огоҳлантириш тизими билан ҳимояланиши ҳар қачонгидан муҳим”, дейди профессор.

Яқинда Мисрнинг Шарм ал-Шайх курорт зонасида бўлиб ўтган форум (CОП 27)да Жаҳон метеорология ташкилоти глобал иқлим ҳолати бўйича ҳисобот эълон қилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш анжуманда Ердаги барча аҳолини эрта огоҳлантириш бўйича ҳаракат режасини тақдим этиши кутилган эди. Бу режа келгуси беш йил ичида амалга оширилиши айтилган. Ҳозир дунё мамлакатларининг ярмида бундай огоҳлантириш тизими мавжуд эмас.

ЖМТнинг Глобал иқлим ҳолати ҳисоботи ҳар йили эълон қилинади. Иқлимга оид асосий кўрсаткичга асосланиб, тадқиқот муаллифлари жорий ҳолатни тақдим этади ва келажакдаги экстремал табиий ҳодисалар ҳақида огоҳлантиради. Бу галги ҳисоботда келтирилиша, атмосферадаги асосий ис гази - карбонат ангидрид, метан ва азот оксиди аралашмаси 2021 йил рекорд даражага етган. Метан концентрациясининг йиллик ўсиши энг юқори даражага чиқди. Йирик мониторинг станциялари маълумоти шуни кўрсатмоқдаки, ушбу учта газнинг атмосферадаги миқдори 2022 йил ҳам ўсишда давом этган. Оқибат: Альп тоғлари музликлари эриши бўйича рекор янгиланди. Альп тоғлари бўйлаб муз қатламини ўртача йўқотиш қалинлиги уч-тўрт метрни ташкил этди. Бу 2003 йилдаги рекордга қараганда анча юқори. Швейцарияда 2001-2022 йиллар оралиғида музлик ҳажми, тахминан, олти фоиз қисқарган. Тарихда биринчи марта, ҳатто, энг баланд чўққиларда ҳам, қор ёз мавсуми охиригача қолмаяпти. Натижада янги муз захираси тўпланмай қоляпти. Охирги 20 йил Швейцария музликлари захираси учдан бирига қисқарди.

Охирги 30 йил ичида ўртача глобал денгиз сатҳи йилига, тақрибан, 3,4 мм кўтарилди. Сўнгги йилларда қайд этилган ушбу жараённинг тезлашиши муз тез эриши билан боғлиқ. Океан антропоген иссиқхона гази чиқиндисидан тўпланган иссиқликнинг, тахминан, 90 фоизини сақлайди. Океанларда иссиқлик даражаси, айниқса, сўнгги йигирма йил ичида юқори бўлди. Шарқий Африкада кетма-кет тўрт мавсум ўртача даражадан паст ёғин кузатилмоқда. Бу сўнгги 40 йилдаги энг узоқ давом этган қурғоқчиликд. Жорий мавсум ҳам қуруқ бўлиши мумкинлигига ишора бор. Гуманитар ташкилотлар ўрим-йиғим мавсуми бу йил ҳам кутилган натижани бермаса, Кения, Сомали ва Эфиопияда озиқ-овқат танқислиги жиддий равишда кучаяди, дея огоҳлантирмоқда.

Бир ёқда қурғоқчилик, бошқа томонда кучли ёмғир ва тошқин...

Июль-август ойларида рекорд даражада ёққан ёмғир Покистонда кучли сув тошқинлари келиб чиқишига сабаб бўлди. Офат туфайли камида 1700 инсон ҳаётдан кўз юмди, 33 миллион киши модий зарар кўрди. 7,9 миллион аҳоли уйини тарк этиб, хавфсиз ҳудуддан бошпана қидиришга мажбур бўлди.

Йил бошида Африкада ҳам бир қатор циклонлар кузатилди. Кутилмаган табиий офатдан, айниқса, Мадагаскар аҳолиси кўп жабр кўрди. Кучли ёмғир ва сурункали жала ортидан мамлакатда ҳалокатли сув тошқинлари юз берди. Сентябрь ойида “Ян” тўфони Куба ва Флориданинг жануби-ғарбий қисмига жиддий талофат келтирди, инсонлар нобуд бўлди, қишлоқ хўжалигига беқиёс зиён етди.

Шимолий ярим шарнинг каттагина қисмида ҳам ҳаво жуда иссиқ ва қуруқ келди. Масалан, Хитой миллий рекордлар бошлангандан бери энг кенг қамровли ва энг узун иссиқлик тўлқинини бошдан кечирди. Янцзи дарёси, деярли, қуриди.

Қурғоқчилик серсув минтақа ­- Европа қитъасига ҳам ёпирилди. Қитъанинг кўп қисми бир неча бор кучли жазирама тафти исканжасида қолди. Буюк Британияда 19 июль куни янги миллий рекорд ўрнатилди - ҳарорат тарихда илк бор 40°C дан ошди. Иссиқлик узоқ давом этган қурғоқчилик ва ҳалокатли ўрмон ёнғинларини олиб келди. Европа дарёлари, жумладан, Рейн, Луара ва Дунайда сув камайиб кетди.

Глобал исишдан Марокаш энг кўп зарар кўрмоқда

Шундоғам бир неча йилдан буён сув танқислигии бошдан кечираётган Марокаш бу йил ҳақиқий инқирозга дуч келди. Подшоҳлик бир йилдан ошди-ки, осмондан ёмғир кутмоқда. Марокаш қишлоқ хўжалиги, денгиз балиқчилиги, қишлоқ тараққиёти, сув ресурслари ва ўрмонлар вазири Муҳаммад Содиқий берган маълумотга кўра, тўғонларни тўлдириш кўрсаткичи бу йил атиги 24,8 фоизга етган. Ёғингарчилик камлиги туфайли кўплаб тўғонлар дарз кетиб, айримлари вайрон бўлмоқда. Сув инқирози Марокашда, бевосита, қишлоқ хўжалиги ривожланиши ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ кескин масала ҳисобланади. Фойдали қишлоқ хўжалигининг 18 фоиздан камроғини ташкил этувчи суғориладиган деҳқончилик мамлакат қишлоқ хўжалиги экспортининг 75 фоизини таъминлайди, қишлоқ аҳолисининг 40 фоизи шу соҳада банд. Мамлакат ҳукумати вазиятдан келиб чиқиб, жамоавий ер ҳуқуқи доирасида ёш фермерларга янги тартибда субсидия ажратмоқда. Агар ёғин-сочин меъёрида бўлмаса, мазкур чора ҳам натижа бермаслиги мумкин.

Инсоният учун яна бир таҳдид ўчоғи топилди

Арктика ўн йил ичида денгиз музини йўқотиши мумкин, деб ёзади Британиянинг The Guardian нашри БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 27-конференсияси (CОП27) олдидан бир гуруҳ олимлар томонидан эълон қилинган иқлим ҳолати ҳақидаги ҳисоботга таяниб. "Энди биз бу ҳақда ҳеч нарса қила олмаймиз. Биз шунчаки вақтни бой бердик, жилов қўлдан чиқиб кетишига йўл қўйдик", дейи Массачусетс университети ходими ва тадқиқот ҳаммуаллифи Жули Бригҳам-Гретт. Тадқиқотда айтилишича, денгиз музининг йўқолиши қоронғу Шимолий Муз океанини очади, у иссиқликни қайтариш ўрнига уни шимиб олади ва шу билан глобал исишни кучайтиради. Арктиканинг исиши дунёнинг қолган қисмига қараганда тўрт баравар тезроқ. Олимларнинг таъкидлашича, бу Антарктидадаги рекорд иссиқлик тўлқинлари билан биргаликда 130 000 йил давомида кузатилмаган энг тез "эриётган сув импулси" га олиб келиши мумкин, бу эса қирғоқбўйи минтақалари учун ҳалокатли оқибатларни келтириб чиқаради, дейди олимлар. Уларнинг фикрича, хавотирли ҳолат нафақат қутбларда кузатилмоқда. Ҳимолой ва Анд тоғларида эриётган музликлар ўн миллионлаб одамларни ичимлик сувисиз қолдириши, шу билан бирга ҳалокатли сув тошқинлари хавфини ошириши мумкин. "Биз жинни шишага қайтариб сололмаймиз", дейди Бригҳам-Гретт. Иқлимшунос Ёхан Рокстрём аввалроқ 50 йилдан камроқ вақт ичида Бразилия, Ҳиндистон, Африка ва Яқин Шарқнинг бир қисмидан ҳаво ҳароратининг кўтарилиши туфайли оммавий эмиграция бошланиши мумкинлигини айтган эди. Олимнинг прогнозларига кўра, 2,4 даража исиш Ерга олдиндан айтиб бўлмайдиган ва “ҳалокатли” оқибатлар билан таҳдид солади ва ҳаёт учун мутлақо янги шароитларни яратади. Эҳтимол, сайёрамизнинг бир қисми яшашга яроқли бўлишни тўхтатади. Олимлар мунтазам равишда глобал исиш хавфи ҳақида огоҳлантирар экан, жараённи ўнглаш учун 2015-йилда 190 дан ортиқ давлат эмиссияларни камайтириш, технологик янгилаш ва давом этаётган ўзгаришларга мослашишга қаратилган Париж иқлим келишувини имзолади. Шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбалари улушини ошириш кутилмоқда.

Саидмурод Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўнгги саккиз йил - сайёрамиз тарихидаги энг иссиқ давр