Маълумки, жорий йилнинг 1 августдан бошлаб “Электрон ҳукумат” тизимларига киришда шахсни идентификациялаш ва тасдиқлашнинг янги модули – Mobile ID синов тартибида ишга тушди. Аслида бундан кўзланган мақсад жисмоний ва юридик шахслар учун давлат хизматлари кўрсатиш кўламини ошириш, аҳолининг масофадан туриб электрон давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, бу борада барча учун тенг шароитларни яратиш орқали инклюзив муҳитни шакллантиришдир.

Айни кунда аҳолини Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациялаш фуқаронинг хоҳишига кўра барча Давлат хизматлари маркази ёки нотариал идора томонидан ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловаси орқали амалга ошириляпти. Бу борада Тошкент вилоятида ҳам бир қатор ижобий ишлар бошланган.  

– Энди бу модул ёрдамида фуқаролар мобил телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиб, барча давлат хизматларидан (молиявийдан ташқари) электрон рақамли имзосиз фойдаланиши мумкин, – дейди Қибрай тумани адлия бўлими Давлат хизматлари маркази директори Зебунисо Ҳакимова. – Фақат бунинг учун фойдаланувчи смартфонига my.gov.uz мобил иловасини юклаб олган бўлиши лозим. Шу кунгача туманимиздаги корхона, ташкилот ва муассасалар, қолаверса, фуқаролардан 3 минг 45 нафари бевосита Давлат хизматлари марказимизга келган ҳолда Мобил-ID тизимига уланди. Бугун шанба бўлишига қарамай, тумандаги тиббиёт, умумтаълим мактаби, мактабгача таълим муассасаси ходимлари, тадбиркор ва фуқаролардан 381 нафари ходимларимиз кўмагида Мобил-ID тизимига уланди. Қолаверса, олис ҳудудларда ташкил этилаётган сайёр давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида ҳам мазкур тизимнинг афзалликлари, ундан фойдаланиш бўйича ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Давлат хизматлари марказлари ёки нотариал идора орқали фуқароларни Мобил-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирилмасдан, 2023 йил 1 январдан бошлаб эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади. Ҳозиргача Тошкент вилоятида 22 минг 297 нафар фуқаро бевосита Давлат хизматлари марказига келган ҳолда Мобил-ID тизимига уланган.  

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мобил-ID га уланиш давом этмоқда