Пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида таэквондонинг ИТФ йўналиши бўйича бошланган Ўзбекистон кубоги баҳслари 3 минг нафарга яқин спортчини жамлади.

Мусобақада Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг истеъдодли таэквондочилари уч кун давомида совринли ўринлар учун кураш олиб боради.  

Байрамона рухда ташкил этилган очилиш маросимида Бутунжаҳон якка курашлар ва жанг санъати федерацияси (WASCO) президенти, профессор Жианни Саритсу Ўзбекистонда бугунги кунда нафақат маҳоратли спортчиларни тайёрлаш, балки нуфузли халқаро мусобақаларни юксак даражада ташкил этиш борасида кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилганлигини билдириб, 2023 йили Тошкентда Бутунжаҳон якка курашлар ва жанг санъати федерацияси шафеълигида Жаҳон чемпионатини ўтказишга қарор қабул қилинганини таъкидлади.  

Баҳслар бошланиши олдидан мамлакатимизда спортнинг, хусусан таэквондонинг ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ мутахассислар ҳамда 2022 йилги спорт мавсумида энг яхши натижага эришганлар тақдирланди.  

Тошкент вилояти – энг яхши таэквондо федерацияси, тажрибали мутахассис Рустам Тўйчиев – энг яхши ҳакам, Евгений Ким – энг яхши спортчи, Баҳодир Холбеков – энг яхши мураббий сифатида эътироф этилди.  

Беллашувларда спортчилар шахсий ва жамоавий баҳсларда ўз маҳоратларини намойиш этади.  

Мусобақа 27 ноябрга қадар давом этади.  

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч минг нафар спортчини жамлаган мусобақа бошланди