Тошкентда “Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши кураш: ютуқлар, таҳдидлар ва истиқбол” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги  (USAID), Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги ”Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти, Бош прокуратура Академияси ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда давлат идоралари, фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ва хорижий экспертлар иштирок этиб, хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш, бунлай вазиятларнинг олдини олиш бўйича фикр-мулоҳазаларини билдиришди, ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди. Конференцияда хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш ва гендер тенглигини рағбатлантириш борасидаги ютуқлар ва мавжуд муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди.

– Қўшма Штатлар ҳукумати хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятини кенгайтириш, гендерга асосланган зўравонликка чек қўйиш, мамлакатда ва бутун жаҳонда тенгсизликка қарши кураш бўйича кенг қамровли дастурлар амалга оширмоқда, – дейди “USAID”нинг республикамиздаги миссияси директори Микаэла Мередит. – Зеро, гендер зўравонликни қабул қилиб бўлмайди, бу ҳолат муқаррар эмас ва йўқотилиши шарт. Қувонарлиси, Ўзбекистонда ҳам гендер тенглигига эришиш ва хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш йўлида муҳим қадамлар қўйилди.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда 2019 йил “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Мазкур ҳужжат жамиятнинг нозик хилқати – аёллар ва қизлар ҳуқуқига муносабатни тубдан ўзгартирди, ушбу қонун билан белгиланган янги кафолатларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.

“USAID” бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқи поймол қилиниши, оммавий соғлиқни сақлашга таҳдид ҳамда хотин-қизларнинг фуқаролик, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий иштироки чекланиши, жамият ривожига тўсиқ бўладиган зўравонликнинг олдини олишга қаратилган кўплаб лойиҳаларни амалга ошириб келади. Хусусан, профилактикага алоҳида эътибор қаратган ҳолда, оилада, шахслараро муносабатда, жамоат ташкилотлари ва хусусий корхоналарда хотин-қизларга қарши зўравонликнинг асосий сабабларини ўрганиш ва муаммоларни ҳал қилиш бўйича дастурларга сармоя йўналтиради.

Ўзбекистонда “USAID” хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг зарарли оқибатидан хабардорликни ошириш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича самарали дастурларни амалга ошириш учун нодавлат ташкилотлар, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, хусусий сектор объектлари ва давлат муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда.

Бу галги конференция 1991 йил фаолият кўрсата бошлаган Хотин-қизлар глобал раҳбарлиги (лидерлиги) маркази томонидан йўлга қўйилган “Гендер асосидаги зўравонликка қарши 16 кунлик фаоллик” кампаниясининг мувофиқлаштирилган фуқаролик жамияти ташаббуси доирасида бўлиб ўтди. Мазкур лойиҳа ҳар йили 25 ноябрь – Халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунида бошланиб, 10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари кунигача давом этади.

Гўзал Сатторова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Микаэла МЕРЕДИТ: Аёлларга нисбатан зўравонлик йўқотилиши шарт!