Хабар берганимиздек, Испаниянинг Ла-Нусия шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида поёнига етиб бораётган Жаҳон чемпионатида мамлакатимиз вакиллари муносиб натижалар қайд этмоқда.

Кеча – 25 ноябрь куни кечки пайти ўтказилган иккита финал жангида иштирок этган вакилларимиз ишончли ҳаракат қилди.  

48 килограммда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Гулсевар Ғаниева – ҳиндистонлик рақибасини, 57 килода жанг олиб борган Бахтиёр Асадов – мексикалик боксчини мағлуб этиб, олтин медалга мушарраф бўлди. Уларнинг ғолиблиги шарафига Испания спорт майдонларида икки марта Ўзбекистон байроғи кўтарилиб, мадҳиямиз янгради.  

Бугун – 26 ноябрь куни яна 6 нафар боксчимиз жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш учун рингга кўтарилади.  

67 килода Жавоҳир Умматалиев – қозоғистонлик, 71 килограммда Фазлиддин Эркинбоев – венгриялик, 70 килода Азиза Зокирова – украиналик, 75 кило оғирликда Тўрабек Ҳабибуллаев – қозоғистонлик, 81 килода Олтиной Сотимбоева – англиялик, 80 килограммда Раҳматилло Бойматов – украиналик рақибига қарши баҳс юритади.  

Эслатиб ўтамиз, 80 га яқин мамлакатдан 600 нафар атрофида ёш чарм қўлқоп усталари қатнашаётган чемпионат финалида Ўзбекистоннинг 8 нафар, Ҳиндистоннинг 7 нафар, Қозоғистон, Украина, Англия 4 нафардан, Германиянинг 3 нафар, Куба, Мексика, Грузия 2 нафар, Япония, АҚШ, Филиппин, Италия, Сербия, Арманистон, Нидерландия каби давлатларнинг 1 нафардан боксчилари ғолиблик учун курашиш имкониятига эга бўлганди.  

Ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 2 та бронза медалларига эга бўлиб турибди.  

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун 6 нафар боксчимиз жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш учун рингга кўтарилади