Таълим инспекцияси делегацияси Сингапурнинг таълим соҳасидаги тажрибасини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда бу борада ҳамкорлик алоқаларини янада такомиллаштириш мақсадида ушбу мамлакатда бўлди.

Ташрифдан кўзланган мақсад – Сингапур таълим моделини чуқур ўрганиш, таълим сифатини ошириш жараёнларида ушбу мамлакат тажрибасини қўллаш юзасидан келишувларга эришиш, мактабларда Science ва STEM фанларини ўқитиш методикаларини таҳлил қилиш, таълим бошқаруви кадрларини тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурларини ушбу мамлакат тажрибаси асосида такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.  

Ташрифнинг дастлабки кунида делегация аъзолари Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси Қаҳрамон Шокиров ҳамроҳлигида Сингапур таълим вазирлигига ташриф буюришди. Вакилларимизни вазирнинг халқаро ҳамкорлик бўйича маслаҳатчиси доктор Лиан Хуи бошчилигидаги мутахассислар кутиб олишди.  

Муҳокамалар давомида вазирликнинг лойиҳалаштириш бўйича мутахассиси жаноб Кван Қи Хангнинг Сингапур таълим тизими бўйича тақдимоти тингланди.  

Шунингдек, вазирлик вакилларига Таълим инспекцияси бош бошқарма бошлиғи Аслиддин Одилов томонидан Ўзбекистон таълим тизими бўйича тақдимот қилиб берилди.  

Куннинг иккинчи ярмида делегация аъзолари Сингапур давлат имтиҳонлари ва баҳолаш кенгашига ташриф буюришди. Ушбу ташкилот раҳбари бошчилигидаги мутахассислар кенгаш фаолиятига оид тақдимот қилишди ҳамда томонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.  

Шундан сўнг делегация аъзоларига имтиҳон жавоб варақаларини текширишнинг электронлаштирилган (OnScreen Marking) тизими ва бевосита экспертлар томонидан текшириш жараёнлари таништириб ўтилди.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон делегацияси таълим тажрибасини ўрганиш учун Сингапурга ташриф буюрди