«Хагги Вагги»нинг синглиси бўлган бўлса, кейинчалик эса унинг маъшуқасига айлантириб юборилган.

Ўйин қаҳрамонлари собиқ ака-сингилларнинг муносабатлари бизни ҳушёрликка тортиши шарт.

Бугун бутун дунёда инсон онги ва тафаккури учун шиддатли "жанг" кетмоқда. Ушбу "жанг" ёш чегарасини билмайди. Унга қанчалик инсон дунёқараши ва тафаккури тор бўлса, шунча яхши, осонгина қалбига йўл топишга замин ҳозирлайди. Ана шундай хуружлардан бири – миллий қадриятларимизни босиб ўтиб, болаларимизга етказиб берилаётган ўйинчоқлардир.

Хўш, бугун болажонларимиз қандай ўйинчоқларни ўйнашяпти? Ғарбдан кириб келаётган айрим ўйинчоқлар ортига қандай фожиалар яширинганини биламизми?

ЎзА мухбири шу каби саволлар билан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти илмий ходими, Ўзбекистон Миллий университети таянч докторанти Нигора Ҳусановага юзланди.

— Бугунги кунда мультфильмлар ҳақида кўп гапириляпти, кўп таҳлиллар олиб борилмоқда. Аммо болажонларимиз учун қадрли бўлган яна бир нарса – қўғирчоқлар бор. Айни пайтда болажонларнинг ўйинчоқлар борасидаги танлови қандай ?

— Одатда қўғирчоқлар ота оналар томонидан танланади. Ҳар ҳолда илгари шундай эди. Ота-онамиз бизга қандай қўғирчоқларни олиб келишса, шуни ўйнардик. Ҳозирги пайтда асосий танловни болалар амалга оширяпти. Камдан-кам ҳолларда ота-она ва болаларнинг танловлари бир-бирига мос келиши мумкин. Бу ниманинг натижаси? Айнан болаларимизга ташқи кучлар томонидан сингдирилаётган ғояларнинг натижаси.

Мустақиллик давридан то бугунги кунгача бўлган болалар ўзаро меҳр-муҳаббат, яхшилик, меҳрибонликни юзида акс этиши билан уларга қувонч улашган ўйинчоқлар ўрнига, тараққиёт деб аталувчи ўзгаришлар натижасида саҳнада энди аллақандай қўрқитувчи «Хагги Вагги ва Кисси Мисси» каби махлуқчалар болаларимизнинг севимли қўғирчоғига айланиб улгурди.

Бундан ташқари, болаларда «стресс ҳолатларининг олдини олиш» учун севимли ўйинчоқларга айланган «Попит ҳамда антестрес»ькаби ўйинчоқларнинг бозори чаққон бўлиб қолди.

— Агар яхшилаб таҳлил қилинса, 1 ёшдан ўртача 7 ёшгача болаларда қандай стресс ҳолатлари бўлиши мумкин? Уни олдининг олиш учун ўйинчоқлар ишлаб чиқаришдан кўзланган мақсад қандай, деган савол туғилиши табиий ҳол албатта.

— Бу «Оммавий маданият»нинг замонавий кўринишларидан бири бўлиб, болаларнинг онгига ёшлигидан стресс ҳамда агрессия тушкунлик каби сўзларни сингдириб бориш бўлса, иккинчи жиҳати ЛГБТ тарафдорлари байроқларида акс этувчи рангларни болаларнинг онгига ёшлигидан мослаштириб бориш ҳамда уни оддий қабул қилишга тайёрлашга қаратилган ғоявий курашлар жараёни ҳисобланади.

Шарқ мамлакатлари аксарият Ислом динига эътиқод қилувчилар ҳисобланганлиги ва бу бузуқликка кучли эътироз билан қарашини ҳисобга олиб, болаларни чалғитишга қаратилган бу ўйинчоқлар кимлар учундир айни муддао ҳисобланади. Чунки ҳар қандай ғояни ҳаракатга тушириш вақти камида 5 йилни ташкил этади. Бугунги кунда болаларнинг орзусига айланган Хагги Вагги ўйинчоғини совға сифатида олишни истамаган боланинг ўзи йўқ, десак, муболаға бўлмайди.

— Болаларимиз қарашларини чалғитиши мумкин бўлган, уларнинг хаёлида ижобий, лекин аслида салбий қаҳрамонлар кимлар ва улар қаердан кириб келди?

— Ҳозирги вақтда 2 ёшдан етти ёшгача бўлган болалар ўртасида етарлича машҳурлик чўққисига эришган ижтимоий тармоқларнинг “MEMI” (ижтимоий тармоқларда машҳур сўз, ибора, суръат, видео ёки аудиоларнинг одамлар орасида ҳеч қандай ўзгартиришларсиз маданий ахборотларнинг бирлигини англатувчи тушунча)га айланишга улгурган, болалар томонидан севиб томоша қилинувчи қаҳрамонлардан бири «Хагги Вагги ва Кисси Мисси»дир. Бугун бола нотўғри йўлга кириши учун ёмон одамга қўшилиши шарт эмас. Керак бўлса, унга қўлимиздаги смартфоннинг ўзи етарли. Сабаби, биргина лавҳанинг ўзи болада тасаввур ва тушунчаларини қисқа сонияларда ўзгартириб юбориши мумкин.

— Хўш, бу қаҳрамонлар номи нимани англатади ва нега фарзандларимиз учун таҳдидга айланиши мумкин? Улар тўғрисида етарли маълумотга эгамизми?

— Бу қаҳрамон инглиз тилида (to hug – қучоқламоқ, to wug –оғримоқ ) сўзидан олинган бўлиб, у Poppy Playtime ўйини қаҳрамонлари сифатида 2021 йил октябрь ойида ютуб платформасига жойлаштирилди ва қисқа вақт ичида 21 млн.дан ортиқ томоша қилинишга улгурди.

Бу ўйиндан асосий мақсад иштирокчи ўйинда тирик қолиши учун жумбоқни топиши ҳамда эски фабрикада яшовчи Кўк пахмоқ учбурчак бошли қўл ва оёқлари узун ёпишқоқ ҳамда ўткир тишли махлуқ чангалидан омон қолиши лозим бўлади. Акс ҳолда,  узун қўлли махлуқнинг ёпишқоқ чангалига тушади ва у томонидан иштирокчининг қалби суғуриб олиниб, еб юборилади.

Бундан ташқари, ўйиннинг яна бир қаҳрамони мавжуд бўлиб, унинг исми "Кисси Мисси" "инглиз тилида kiss  ўпич, miss – соғинч", яъни "соғинчли ўпич" деган маънони англатади. 

Ҳамма ўйинларда ҳам қиз бола қаҳрамонлар борку, нимаси хатарли деб ўйлашимиз мумкин, аммо ўйин ишлаб чиқилган вақтда бу қаҳрамон қиз «Хагги Вагги»нинг синглиси бўлган бўлса, кейинчалик эса унинг маъшуқасига айлантириб юборилган.

Ўйин вақтида боланинг юрагига қўрқув солувчи саҳналар қонли лавҳалар, турли хил қўрқитувчи мусиқалардан ташқари, собиқ ака-сингил ўртасидаги эҳтиросли лавҳалар ҳам ўрин олган. Болаларимиз онгига нималар жойланаётганлигини англаш учун ўйин қаҳрамонлари – собиқ ака-сингилларнинг муносабатлари бизни ҳушёрликка тортиши шарт. Бу қаҳрамонларнинг аксарият кузатувчилари ҳали балоғатга етмаган 2-6 ҳамда ўйинчилар эса 7-13 ёшгача болаларни ташкил қилади. Бу ҳолат албатта барчани бирдек ташвишга солиши шарт.

— Мазкур ўйинчоқларни сотаётган тадбиркорлар унинг ортида нималар яширинганини билишармикан?

— Менимча йўқ, билишмайди. Чунки бозор иқтисодиёти сотиладиган товар ёки маҳсулотнинг мазмун моҳиятидан келиб чиқиб эмас, балки талаб ва таклиф қонунига асосан иш кўради. Қандай маҳсулотга харидорлар талаби кучли бўлса, ўша маҳсулот бозор ва савдо расталаридан ўрин эгаллайди.

— Шундай ўйинчоқлар ёки мультфильмлар қаерларда кўпроқ тарғиб қилиняпти? 

— Бу ўйинчоқлар асосан «Ютуб», «Тик-ток»да кенг тарғиб этилади. Ушбу платформаларда вақт давомийлиги 15-30 сониялик «кўк пахмоқ бошли махлуқ йўқолди, кўрмадингизми?» каби «мем»га айланган қисқа суратли лавҳалар унга бўлган талабни ошириб юборди. Аҳоли гавжум ва кўнгил очар марказлардан эса хоҳлаган турдаги ва рангдаги ўйинчоқларни сотиб олишингиз мумкин. Бунга барча имконият ва шароитлар яратилган.

— Бугун нима учун бундай ўйинчоқларнинг сотилиши олди олинмаяпти?

— Дунёдаги мафкуравий жараёнларнинг тобора кучайиб бораётган бир даврда энди таҳдид ва хавф-хатарлар учун ҳеч қандай қурол керак эмас. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатнинг мафкуравий марказини тузиш, ҳар қандай ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг олдини олиш учун, илмий-тадқиқот йўналишидаги ишларни ташкил этиш ташаббуси асосида 2021 йил 26 мартдаги қарорига асосан Ижтимоий маънавий тадқиқотлар институти ташкил топди. Илмий тадқиқот институти томонидан болаларни турли бузғунчи ғоялардан сақлаш мақсадида тадқиқот ва таҳлиллар олиб борилади, улар асосида матбуотда мақола ва тезислар чоп этилади. Бундан ташқари, ҳозирги кунда таҳдид ва хавф-хатарлардан ҳимояланишнинг янгича услубларини яратиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.

— Бундай иллатларнинг олдини олиш учун нималар қилиш лозим деб ўйлайсиз?

— Болалар бугунги кунда телевидиние орқали узатиладиган болалар мультфильмларидан кўра «Ютуб» платформасида энг кўп севиб кўриладиган мультфильм ва дастурларни катта қизиқиш билан кузатишмоқда. Болаларни бу жараёнлардан асраш учун ижтимоий тармоқларни чеклаш билан уларнинг қизиқишларини кучайтириб юборишимиз мумкин. Аммо биз ота-оналар смартфонлар бола ва катта ҳаёт ўртасидаги барча тўсиқларни олиб ташлаётганини ҳисобга олсак, хавфсизлик чораларини кўришимиз лозим.

Боланинг бўш вақтини самарали ташкил этиш орқали мультфильм ҳамда фильмларнинг савиясини назоратга олиш, бу дастурларда бош ғоя сифатида ватанга, оилага бўлган муҳаббат, бурчини ёшлигидан сингдириб бориш орқали эришиш мумкин.

— Содда ва оддий кўринган мафкуравий жараёнлар эртанги кунимиз эгалари тақдири учун хавотирлими ?

— Бугун оддий ва зарари йўқдек кўринган бу кўнгил очар ўйинлар, ўйинчоқлар ва айрим медиа воситалари ўзида меҳрсизлик, зўравонлик, ваҳшийлик ҳамда шафқатсизлик ғояларини мужассамлаштирган. Болаларимизнинг ана шундай ғояларни тарғиб қилувчи воситалар қуршовида вояга етиши, унинг руҳий жиҳатдан шикастланишидан ташқари, келгусидаги ҳаёти учун образга айланиб қолиш таҳдиди асосий муаммо сифатида қолмоқда. 

Ўн йилдан сўнг «Хагги Вагги ва Кисси Мисси» каби қаҳрамонларни идеаллаштирган болалар уларнинг хатти-ҳаракатларига реал ҳаётда тақлид қилмаслигига ким кафолат беради? 

Шундай экан, фарзандларимизни, қалбимизнинг қувончи бўлган мурғак қалбларни "кўринмас қўллар" бағри ва "ёпишқоқ қучоқлар"дан асрайлик!

Нигора Раҳмонова суҳбатлашди, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Хагги Вагги ва Кисси Мисси» —  болаларга нотўғри йўлни тарғиб қилаётган ўйинчоқлар...