Нукусда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан Аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни доирасида “Зўравонликсиз оила – фарован ҳаёт сари” мавзусида анжуман бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ахмедова, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг Қорақалпоғистон Республикаси  ҳудудий бўлими директори С.Насирова ва бошқалар мамлакатимизда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар,  “Зўравонликсиз оила – фаровон ҳаёт сари” шиори остида ўтказиладиган 16 кунлик акциянинг мазмун-моҳияти ҳамда унинг доирасидаги чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 19 майдаги “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди. Марказларнинг асосий вазифалари тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки мойиллиги бўлган хотин-қизларга аноним тарзда шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатиш, оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган. Шунингдек, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг хотин-қизларнинг ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларини ўрганиш, бундай ҳолатларнинг олдини олиш, уларни нормал ҳаётга қайтариш бўйича фаолиятига яқиндан кўмаклашиш, “Аёллар дафтари”га киритилган психологик ва ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларни чиқариш чораларини кўришдан иборат.

[gallery-9737]

БМТ Бош ассамблеяси томонидан эълон қилинган 25 ноябрь – Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонуни ижросини таъминлаш мақсадида 16 кунлик акцияини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва уни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, штаб ташкил этилди.  

Акция доирасида “Соғлом оила – юрт келажаги”,  “Бахтли болалик”, “Бахт беринг аёлга, меҳр беринг”, “Зўравонликсиз оила – фаровон ҳаёт сари” шиорлари остида турли мавзуларда тадбирлар ўтказиш режалаштирилган. Жумладан, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари вақтинча бошпаналари, шаҳар ҳамда туманлардаги  “Ижтимоий мослашув маслаҳатхона”ларда нотинч оилалар вакиллари, ҳимоя ордери олган аёллар, “Аёллар дафтари”га кирган хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, руҳиятида аниқланган муаммолар бўйича психолог қабуллар жорий этилади.  

Ҳудудларда ёш хотин-қизлар ўртасида “Гендер марафони”, жойларда “Отам онам ва мен – соғлом, бахтли оила” шиори остида спорт мусобақалари, таълим муасасаларида “Тенгдош-тенгдошга” усулида “Қизларни оилавий ҳаётга тайёрлашда нималарга эътибор бериш лозим?”, “Тўкис бахтнинг мезони моддий фаровонликми?”, “Ибратли оила кандай бўлмоғи керак?” мавзуларида давра суҳбатлари, нотинч муаммоли оилаларда фаровон турмуш тарзини яхшилаш мақсадида, ажрим ёқасига келиб қолган, келин ва қайноналар ўртасидаги муросасизликларга барҳам бериш мақсадида “Оила муқаддас”, “Келинлик санъати – Қайноналик маҳорати”, “Ибратли қайнона (келин) ўзида қандай хусусиятни акс эттириши лозим?” мавзусида учрашувлар ўтказилади.

Анжуманда акция доирасидаги тадбирларни юқори савияда ўтказиш бўйича масъулларга вазифалар белгиланди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зўравонликка йўқ, деймиз