Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиалида навбатдаги буйрак кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Бундан бир - икки йил муқаддам буйрак трансплантациясини Хоразм вилоятида ўтказиш учун шароит бўлмаган. Буйрак етишмовчилигидан озор чекаётган беморлар катта маблағ эвазига хорижда ёки Тошкент шаҳрида даволаниб келишга мажбур эди.  

Бугун мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш, соҳага жаҳон тажрибасининг илғор ютуқларини жалб этиш, тиббиёт кадрлари малакасини ошириш, одамларда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлардан розилик ҳиссини кучайтириш борасидаги кенг кўламли саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Хоразмда ҳам етарлича шароит яратилди.  

Трансплантология тиббиётнинг энг мураккаб, ўта масъулиятли ва айни пайтда, эҳтиёж ортиб бораётган йўналишларидан бири саналади. Мазкур мураккаб жарроҳлик амалиётини Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва вилоят филиалидаги тажрибали жарроҳлар биргаликда муваффақиятли амалга оширишди. Бу эса вилоятда саккизинчи, шу муассасанинг ўзида ўтказилган  шундай мураккаб операциянинг тўртинчисидир.  

Боғотлик Даврон Ражабов шифокорга мурожаат қилганида унда буйрак шамоллаши аниқланган, аҳволи оғирлашиб бориб, сўнги чора ўзганинг буйрагига муҳтож бўлиб қолган. Унга умр йўлдоши Камола Саъдуллаева  бир буйрагини беришга қарор қилган. Жарроҳлик амалиёти қарийб олти соатдан кўпроқ давом этди. Натижаси қониқарли чиқди. Беморда пешоб ажралиши бошланди. Айни пайтда, бемор Даврон Ражабов ва донор Камола Саъдуллаеванинг аҳволи яхши. Ҳозир уларнинг саломатлиги тиббий стандартлар асосида назоратга олинган.

– Соғлиғимга эътиборсизлигим туфайли буйрагимни шамоллатиб қўйдим, – дейди Даврон Ражабов. – Ҳар хил муолажаларни олиб кўрдим. Фойдаси бўлмади. Оғриғидан кўп қийналдим. Ўзимнинг буйракларим яроқсиз аҳволга келиб қолгани боис шифокорлар алмаштириш лозимлигини айтишди. Турмуш ўртоғим ўзининг буйрагини беришга тайёр эканлигини билдирди. Бироқ, мен бу жарроҳлик амалиёти фақат хорижий давлатларда қилинади, деб ўйлардим. Шукурки ўзимизда ҳам бунинг иложи бор экан. Муассасада  жуда яхши даволашмоқда. Ҳаётимни сақлаб қолган аёлимдан ҳам, шифокорлар гуруҳидан ҳам жуда миннатдорман. Шундай шароитларни яратиб бераётган ҳукуматимизга минг раҳмат.  

Мамлакатимиз тиббиётида рўй бараётган бу каби ўзгаришлар нафақат инсонлар ҳаётини, оилаларни парокандаликдан, фарзандларини эса етимликдан асраб қолмоқда. Жарроҳлик амалиётидан кейин боғотлик ёш оила, Давронбек ва Камола эса ўғил ва қиз фарзандлари билан бирга ширин турмушини давом эттиришни ният қилишган.

<iframe width="1519" height="585" src="https://www.youtube.com/embed/4bLeZM9T6GE" title="Матонатли аёл эрига битта буйрагини берди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Аҳмаджон ШОКИРОВ, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Матонатли аёл эрига битта буйрагини берди (+видео)