Қарор ва ижро

Бугун “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида барпо этилаётган “Қуйи Чотқол” ГЭС тўғонининг биринчи тўсиқ дарвозаси ёпилишига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

Унда “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев, Туркиянинг “DOLSAR Engineering” Ltd. компанияси менежери Мелих Ўзделим ва бошқалар “Қуйи Чотқол” гидроэлектр станциясининг жадал суръатларда олиб борилаётган қурилиши соҳада бошланган изчил ислоҳотлар ижроси ва аҳоли ҳамда саноат тармоқларининг электр энергиясига бўлган талабини қондиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги “Чотқол дарёсида Қуйи Чотқол ГЭС қурилиши” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чотқол дарёсининг белгиланган ҳудудида қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.

– Президентимиз топшириқлари билан охирги тўрт йилда республикамиз бўйича жами 20 тадан кўпроқ гидроэлектр станцияси ишга туширилди. Мавжудлари модернизация қилинди. Шу даврда 456 мегаваттгача қувват оширилди. Бугун тадбир иштирокчилари “Қуйи Чотқол” гидроэлектр станцияси қурилиши жараёнига гувоҳ бўлди. Мақсад эса Чотқол дарёсини тўсиб, сув ресурсларини ерости тоннелидан ўтказиш ва тўсилган жойда тўғонни барпо этишдир. “Чотқол” мамлакатимиз бўйича энг йирик дарёлардан бири ҳисобланади. “Чорвоқ” сув омборининг 65 фоизи ушбу дарё ҳиссасига тўғри келади. Бу ерда барпо этилаётган ушбу ГЭС лойиҳасида ҳар бирининг қуввати 22,5 МВт бўлган 4 та гидроагрегатни ўрнатиш мўлжалланган. Гидротехник иншоотнинг ўрнатилган қуввати 90 МВт бўлиб, йилига 300 миллион киловатт-соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарилади. Шунингдек, ГЭСнинг тўлиқ ишга туширилиши 91,28 миллион метр кубгача табиий газни иқтисод қилиш имкониятини беради. Россия Федерацияси, Туркия, Эрон давлатлари компаниялари ва “Гидропроект” АЖ мутахассислари билан ҳамкорликда ушбу лойиҳа ишлаб чиқилган. Мазкур қурилиш ишларига 3 мингдан зиёд ишчи-қурувчилар жалб этилган. Лойиҳа ишга туширилгач, 120 дан зиёд маҳаллий ёш мутахассис доимий иш билан таъминланади, – деди А. Сангинов.

[gallery-9732]

Тадбирда ГЭС қурилиши бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисобига ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, мазкур объектга олиб борувчи ҳамда қурилиш ишлари учун муҳим бўлган автотранспорт йўллари барпо этилди. ГЭС фаолияти учун зарурий ҳисобланган очиқ тақсимлаш қурилмаси (ОРУ) майдонининг ер ишлари тугалланиб, тайёр ҳолатга келтирилди. Шунингдек, ГЭС қурилиш объектида сувни олиб ўтишга мўлжалланган тоннель қурилиши муваффақиятли якунланди. Бундан кўзланган мақсад эса ГЭС тўғони қурилиши ишларини бошлаш, келгуси эксплуатация жараёнларида ҳам тоннель орқали сувнинг йўналишини вақтинча бошқа томондан йўналтириб туришга зарурий шароитни яратишдир.

Қурилиши бошланаётган "Қуйи Чотқол" сув омборининг лойиҳа бўйича умумий баландлиги 50 метр, сув тўплаш ҳажми 6,8 миллион метр кубга тенг. Янги иншоотни 2021-2025 йилларда қуриб, эксплуатацияга топшириш режалаштирилган. Қайд этилган кўрсаткич, яъни ГЭС қуввати келажакда ўртача 125 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.

Мазкур объектнинг айнан Қуйи Чотқол дарёсида қурилиши режалаштирилгани сабаби, мамлакатимиздаги энг йирик сув омбори ҳисобланган "Чорвоқ" сув омборининг ўртача 65 фоиз гидроресурсларини айнан Чотқол дарёсидан оқиб келаётган сувлар ҳисобига шаклланади. Йилига 4-4,5 миллиард метр куб сув оқиб ўтади. Янги қурилаётган ГЭС йил давомида 11 ой ишлаш имкониятига эга.

Туркиянинг “DOLSAR Engineering” компанияси қурилиш бўлими менежери Мелих Ўзделим бу каби тадбирга таклиф этилганидан жуда хурсанд эканини билдирди.

– Компаниямиз дунёнинг кўплаб мамлакатларида барқарор гидроэнергетикани таъминлашда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ўзбекистон ҳукумати энергетика соҳасида кўплаб ислоҳотларни бошлаган ва бу мамлакат иқтисодиёти ривожланишида жуда муҳимдир. Биз ушбу жараёнларнинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Маълумки, ГЭС қурилиши фойдали ва самаралидир. Мазкур лойиҳамиз мамлакатингиз гидроэнергетика соҳасида муҳим ўринга эга бўлади, – деди М.Ўзделим.

Шуни алоҳида айтиш жоизки, ушбу “Қуйи Чотқол” ГЭСи қурилиши ишлари доирасида мамлакатимизда биринчи марта махсус бетон қоришмаларидан фойдаланилади ҳамда юртимиздаги илк бетон типидаги мустаҳкам тўғон бўлади.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қуйи Чотқол” ГЭСи йилига 300 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради