Давлатимиз раҳбарининг “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2021-2022 ўқув йилидан умумтаълим мактабларида тажриба-синов тариқасида инклюзив таълим ва коррекцион синфлар фаолияти йўлга қўйилди.

Мазкур қарор имконияти чекланган болаларнинг соғлом болалар қатори таълим-тарбия олишини таъминлаш ҳамда уларга кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини яхшилашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Мазкур ҳужжат ижроси доирасида дастлаб Бухоро вилоятининг Когон шаҳридаги 3-умумтаълим мактабида бошланғич таянч коррекцион синфи ташкил қилинди.

– Жорий ўқув йилида эса 8 та мактабда инклюзив таълим йўлга қўйилди, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Мустафоева. – Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган 9 нафар ўқувчи мазкур таълим муассасаларида соғлом тенгдошлари қатори қатнаб ўқиш имкониятига эга бўлди. Когон шаҳридаги 3-мактабда ташкил этилган таянч коррекцион синфлар сони эса яна биттага ошиб, ўқувчилар қамрови 8 нафардан 16 нафарга етди.

Айни пайтда бу ўқувчиларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилган. Бу лойиҳа ўз самарасини бермоқда.

Жумладан, Бухоро шаҳридаги 34-умумтаълим мактабида ҳам инклюзив таълим йўлга қўйилган бўлиб, жараёнга уч нафар бола жалб этилган.

– Олий тоифали бошланғич синф ўқитувчилари, тажрибали психолог ҳар бир ўқувчининг жисмоний ва ақлий имкониятлари, қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб, гуруҳларда ва якка тартибда машғулотлар олиб боришмоқда, –дейди мактаб директори Мурод Ҳамроев. – Олиб бораётган саъй-ҳаракатларимиз натижаси ўлароқ, ўтган уч ой мобайнида ўқувчиларда жуда катта ижобий ўзгаришлар бўлди. Бундан ота-оналари ҳам хурсанд. Бугун улар соғлом синфдошлари қатори ўқишни, ёзишни яхшигина ўзлаштирмоқда. Билим олиш қаторида уларнинг қизиқиши ҳам очилмоқда. Мисол учун Файзбек чиройли расмлар чизади. Жаҳонгир шахматчи. Мадина эса шеър ўқишга уста. Дастлаб ўқувчиларимизда қўрқув, ҳаяжон, бегонасираш бор эди. Айни пайтда эса улар мактаб ҳаётига мослашиб, ўқувчилик масъулиятини ҳис эта бошлашган. Энг муҳими, улар ўзларини соғлом болалар қаторида бир хил эътибор ва ғамхўрлик остида эканликларини ҳис этишмоқда. Ҳеч иккиланмай айта оламанки, келажакда бу ўқувчилар жамиятда ўз ўрнини топишда қийналмайди.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент қарори ижрода: коррекцион синфлар фаолиятидан аҳоли мамнун