Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг “Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори асосида чорвачилик тармоқларидаги тадбиркорлик субъектларига субсидия бериб келинмоқда.

Шу кунга қадар кўпчилик тадбиркорлик субъектларига ўрнатилган тартиб асосида субсидия маблағлари ажратилди. Ва бу жараён давом этмоқда.

Лекин баъзи бир уддабурон “шаввоз” лар томонидан субсидия маблағларининг ажратилишига фириб аралаштириш, ҳужжатларни сохталаштириш ва бошқа турдаги қинғир ишларни амалга оширишга уринишлар кузатилмоқда.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Агар сизнинг субсидия маблағларингизни тез ва осон йўллар билан ажратиб бериш таклифи тушса ёки бошқа турдаги шубҳали ҳаракатлар кузатилса, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг +998 71 202 12 00 (ички 201) ва +998 71 276 01 18 ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

Эслатиб ўтамиз, субсидия олиш учун ҳужжатлар фақатгина http://my.vetgov.uz/ сайти орқали электрон қабул қилинади.

Бошқа ҳар қандай турдаги мурожаат шакли қатъий таъқиқланган!

Ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш давлат қўмитаси

Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Субсидия ҳужжатлари онлайн қабул қилинади