18 ноябрь — Давлат байроғи қабул қилинган кун

Халқаро анъаналарга кўра, давлатнинг сиёсий мустақилликка эришишини, дунё майдонида ўз ўрнига эга бўлишини байроқ, мадҳия ва гербсиз тасаввур қилиб бўлмайди.  

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли сифатида хориждаги ҳилпираб турибди.  

Давлатимиз байроғи илк бор баланд кўтарилган ҳудуд ва объектлар борасидаги айрим тарихий факт ва маълумотларни тақдим этишни мақсад қилдик.  

Маълумки, «Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида»ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII Сессиясида қабул қилинган ва шу кундан эътиборан Ўзбекистон ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи мустақиллик, ҳурлик, барқарорлик тимсоли сифатида баланд кўтарилди.  

Ўзбекистон Республикаси 1992 йил 2 март куни Ер юзида тинчликни ва хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг ва миллатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган халқаро ташкилот — Бирлашган миллатлар машкилотига аъзо бўлди. Айни шу санадан бошлаб Ўзбекистон байроғи БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳи олдида, нуфузли халқаро ташкилотлар, хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва давлатларнинг байроқлари қаторида баланд кўтарилди ва мунтазам ҳилпирамоқда.  

Мамлакатимизнинг мустақил ривожланиши солномасида Туркия алоҳида ўрин тутади. Боиси Туркия Республикаси Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган давлат сифатида тарихда қолган.  

Туркия ва Ўзбекистон ўртасида дипломатия алоқалари 1992 йил 4 март куни ўрнатилиб, ўша йилнинг апрель ойида Туркиянинг Тошкентда элчихонаси очилган. 1993 йил май ойидан бошлаб эса Анқарада Ўзбекистон элчихонаси, 1996 йил октябрь ойидан эътиборан Истанбулда бош консулхона иш бошлаган. Албатта, Ўзбекистон элчихонаси ва бош консулхонаси иш бошлаган кундан эътиборан мамлакатимиз байроғи турклар заминида ҳам баланд кўтарилди.  

Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини тан олган биринчи давлатлардан яна бири. Дипломатик алоқалар 1992 йил 19 февралда ўрнатилган ва Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги биринчи элчихонаси 1993 йил февраль ойида очилган. Шу вақтдан бошлаб Ўзбекистон байроғи АҚШ ҳудудида ҳам ҳилпирай бошлади. 

ЮНEСКО — БМТнинг таълим, маданият ва фан масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти. Ўзбекистон ЮНEСКОга 1993 йил 26 октябрдан мустақил давлат сифатида аъзо бўлган ва бу ташкилотнинг ҳар бир соҳадаги ишларида фаол иштирок этиб келмоқда. Шу санадан бошлаб ташкилотнинг Парижда, Фонтенуа майдонида жойлашган штаб-квартираси олдида Ўзбекистон байроғи сарбаланд турибди.  

1992 йилда Биринчи Президент Ислом Каримов фармони билан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ташкил этилди. Илк парвозлар мамлакат ичида амалга оширилган бўлса, кейинроқ «Тошкент-Лондон» йўналиши бўйича биринчи рейс йўлга қўйилди. Ушбу парвозлар баробарида миллий ҳаво кемаларимизга тасвири туширилган Ўзбекистон байроғи ҳам само кенгликларида парвоз қила бошлаган.  

Дунёнинг 372-космонавти, Россиянинг саксон саккизинчи ва биринчи ўзбек космонавти Солижон Шарипов космосга 1998 йилнинг 23 январидан 31 январигача қилган илк парвози давомида Ўзбекистон Давлат байроғини Шимолий қутбга ўрнатди. У Ўзбекистон Республикасининг «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.  

Ўзбекистонлик альпинист Сергей Денисенко 2021 йил 1 июнь куни Эверест (Жомолунгма) чўққисига (8848 метр баландликка) чиққанда, Ўзбекистон байроғи ва Президент Шавкат Мирзиёев суратини кўтарди. Бу Непал томонидан ўзбекистонлик альпинистнинг биринчи марта Эверест чўққисига чиқиши эди. Кейинроқ Президент Шавкат Мирзиёев Эверестни забт этган альпинистни "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони ва Trailblazer автомобили билан мукофотлаган.  

2019 йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи учун, шунингдек, 2020 йил 1 сентябрда Ўзбекистон мустақиллиги куни муносабати билан дунёдаги энг баланд бино — Бурж Халифа Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилди.

Байроғимизнинг порлаб турган ранглари ҳар томондан кўриниб турар эди.  

Бундан ташқари, Давлатимиз байроғи ўтган 31 йил давомида кўплаб халқаро спорт мусобақаларида, Олимпияда ўйинларида ғалаба қозонган юзлаб спортчиларимиз томонидан дунё майдонларида баралла кўтарилган ва бу шонли лаҳзалар янада кенг миқёсда давом этмоқда.  

Муҳтарама Комилова тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат байроғи илк бор кўтарилган тарихий сана ва воқеалар...