Тошкентда бутундунё халқлари болалари тасвирлари акс этган фотокўргазма бўлиб ўтмоқда.

14-16 ноябрь кунлари пойтахтимизда ЮНEСКОнинг эрта ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтади.

Бугун мазкур конференция доирасида #wearethechildren  халқаро фотокўргазмаси ташкил этилди.  

Фотокўргазмадан маҳаллий ва хорижлик маҳоратли фотографларнинг юзга яқин ноёб асарлари ўрин олди.  

Ёдингизда бўлса, 12-30 октябрь кунлари  мамлакатимиз Мактабгача таълим вазирлиги ЮНЕСКО билан ҳамкорликда мазкур #wearethechildren фототанловини ўтказган эди. Бугунги кўргазмада ана шу танлов ғолибларининг асарлари намойиш қилинмоқда. Улар орасида таниқли ва маҳоратли фотограф Муҳиддин Алимбаевнинг ҳам ижодий ишлари бор.

— Болаларни суратга олиш бир вақтнинг ўзида қийин ва жуда қизиқ жараён, – дейди М.Алимбаев. – Бухорода олинган суратим танловдан ўтиб,  #wearethechildren коллекциясига тушди. Бу каби нуфузли анжуман доирасидаги кўргазмаларда иштирок этиш, албатта, мен учун шараф.  

— Бугунги кўргазмада кўриб турганингиздек, болалар ҳаётимизнинг мазмуни экани ҳақида ҳикоя қилинади, – дейди Конференция амбассадори Лола Йўлдошева. – Шунингдек, турли халқларнинг, дунё мамлакатларининг халқлари болаликни қандай тасаввур қилиши фотосуратларда акс эттирилган. Бу жуда ажойиб ва қизиқарли.

Ана шундай ажиб туйғуларни ҳис қилишни ва болаликка қайтишни истаган юртдошларимиз пойтахтимиздаги Хумо арена саройига соат 11:00 дан 17:00 га қадар ташриф буюришлари мумкин.

Моҳигул Қосимова,

Носир Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё халқларининг болаларини қандай тасаввур қиласиз?