Қашқадарё вилояти Қарши тумани ҳокимлиги ташаббуси билан ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди. Тадбир доирасида матбуот анжумани ҳам ўтказилди.

Туман ҳокими Беҳзоджон Юсупов Қарши тумани марказида қуриладиган ақлли шаҳар-smart city лойиҳасини тақдим этди.  

[gallery-9550]

– Қарши тумани инновацион туманга айланиши борасида аниқ мақсад йўлидамиз, – деди туман раҳбари. – Ишлаб чиқилган истиқболли режамизга мувофиқ амалий ишлар бошлаб юборилган. Мисол учун, Қарши тумани ҳокимлигида йил якунига қадар рақамли ҳокимият амалга ошади. Шундан кейин навбатма-навбат ақлли шаҳар ёритиш тизими, ақлли бекат, ақлли светофор, ақлли транспорт, ақлли банкинг ва таълим тизимида рақамли платформалар қўлланилади. Санаб ўтилган вазифалар амалиётга татбиқ этилгач Бешкент шаҳри “Smart city”га айланади. Бу эса туман марказида қулайлик, яшаш шароитлари, ижтимоий иқлим ва инвестиция жозибадорлигини оширади. Ишонаманки, ушбу режаларимиз амалга ошса бошқа ҳудудларда ҳам Қарши тумани тажрибаси намуна бўлади.  

Туман раҳбарининг таъкидлашича, ушбу режаларнинг амалга ошиши кўп куттирмайди. Ҳозирдан ишлар бошлаб юборилган. Жорий йил охири ва кейинги йиллар босқичма-босқич амалга оширилади. Шунингдек, матбуот анжуманида янги аҳоли яшаш тураржой комплекслари, бунёдкорлик ва йирик инвестиция лойиҳалари бўйича ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

Ўлмас Баротов,  

Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ақлли шаҳар” лойиҳаси