Туркия ишлаб чиқарган баллистик ракетанинг парвоз масофаси 560 километрдан ошади, деди Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған.

Аввалроқ Туркия қора денгизда мамлакатда ишлаб чиқарилган яқин масофага учадиган баллистик ракета синовини амалга оширган эди. Блумберг агентлигининг ёзишича, ракета 561 километр масофага учиб борган ва Синоп порти яқинига қулаган.

"Яқинда Тайфун ракеталари синовдан ўтказилди. Унинг парвоз масофаси 561 километрни ташкил этди ва бу охиргиси эмас, ҳали масофа яна узаяди. Тез орада Cenk ва Traveler ракеталари ҳақида ҳам яхши хабарларни эшитасиз", – дея келтиради Президент сўзларини Aнадолу агентлиги. Эрдоғаннинг баёнот беришича, 2023 йилда Туркия ишлаб чиқарган илк жанговар самолёт ҳавога кўтарилади..

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрдоған Туркия ракетасининг парвоз масофаси узайтирилганини маълум қилди