Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида “Ўзсувтаъминот” АЖ ва Бирлашган Араб Амирликларининг “Abu Dhabi Sewerage Services” (ADSSC) компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Меморандумни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари, “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров ва “Abu Dhabi Sewerage Services” бош ижрочи директори Аҳмед Ал-Шамси имзолади. Унга кўра, “Тошкент шаҳрининг оқова сув тизимини яхшилаш” лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳа доирасида Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани “Сурум” МФЙ ҳудудида кунлик қуввати 1 миллион метр кубдан зиёд бўлган замонавий оқова сув тозалаш иншооти қурилади. Бу 3-оқова сув насос станцияси, “Бектемир” ва “Бинокор” оқова сув тозалаш иншоотларига келаётган оқова сувларни ўзи оқар тарзда иншоотга қабул қилиш имкониятини беради. Натижада бир кеча кундузда 55,4 кВт электр энергияси тежалишига эришилади.  

Янги оқова сув иншоотининг биринчи босқичи якунланганидан сўнг, Сергели, Бектемир ва Янгиҳаёт туманларидаги 400 мингдан ортиқ аҳоли, корхона ва ташкилотлар марказлашган оқова сув хизмати билан қамраб олинади. Эътиборли жиҳати лойиҳанинг амалга оширилиши ушбу туманлардаги санитария-эпидемиологик ҳамда экологик ҳолатнинг янада яхшиланишига хизмат қилади.  

“Abu Dhabi Sewerage Services” компанияси 2005 йилда Абу-Даби амирлигидаги барча турар-жой ва аҳоли пунктларидан оқова сувларни йиғиш ва тозалаш, шунингдек, хўжаликларнинг қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларини хавфсиз утилизация қилиш мақсадида ташкил этилган.  

Нилуфар Бозорова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оқова сув тизими янада яхшиланади