Паркент туманида 21 та давлат мактабгача таълим муассасаси фаолият юритади. Тошкент вилояти ҳокимининг МТМларда аутсорсинг хизматини ташкил этиш тўғрисидаги қарорига асосан, ҳудуддаги 19 та боғча аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш тизимига ўтган.

Вилоятдаги иккита боғча ҳозирда таъмирланаётгани сабабли вақтинча фаолият юритмаяпти. Тумандаги 18-боғча эса марказдан олисда – “Қуёш” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган. Давлат дастури асосида 6 миллиард 125 миллион сўм маблағга қайта қурилиб, 2022 йилнинг май ойида фойдаланишга топширилди.

Тошкент вилоятида фаолият юритувчи “GOVERNESS BUSSINESS” масъулияти чекланган жамияти Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманлари ҳамда Нурафшон шаҳридаги жами 74 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида 12 минг 483 нафар тарбияланувчиларга аутсорсинг усулида хизмат кўрсатиб келмоқда.

Паркент туманидаги 18-ДМТТ да ушбу тадбиркорлик субъекти томонидан тарбияланувчиларнинг ота-оналари учун “Очиқ эшиклар куни” номли таомлар тақдимоти ташкил этилди.

– Ушбу боғчада тўрт нафар набирам тарбияланмоқда, – дейди Ҳисорак қишлоғи фаоли Сурманисо Ҳайитова. – Фарзандларим ҳам шу ерда тарбияланган. Шунинг учун аввалги ва ҳозирги ҳолатини таққослай оламан. Аутсорсинг хизмати жорий этилганидан кейин боғчада болаларнинг овқатланишида яхши томонга ўзгариш бўлди. Бугунги тадбирда болаларимизнинг қандай таомлар истеъмол қилаётгани ва ташкилотга келаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ҳақида маълумотга эга бўлдик.

Яқинла Бўстонлиқдаги 15-ДМТТда ҳам ана шундай таомлар тақдимоти ташкил этилган эди.

Боғчаларда келгусида «кейтринг» хизмат турларини ҳам йўлга қўйиш мўлжалланмоқда. Бунда таомлар боғчанинг ўзида эмас, етказиб берувчи корхонада тайёрланади ва қадоқланади. Бир боғчада тайёрланган таомлар яқин орадаги бошқаларига етказиб берилиши ҳам «кейтринг» хизматига мисол бўла олади.

И.Аввалбоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боғчаларда аутсорсинг хизматини йўлга қўйиш кенгаймоқда