
«Тараққиёт стратегияси» маркази ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамкорлигида Ҳаракатлар стратегияси доирасида мамлакатда амалга оширилган ислоҳотлар, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси мақсадларининг ҳудудлар ва вазирликлар кесимида ҳаётга татбиқ этилиши билан жамоатчилик, жумладан, аҳолининг кенг қатламини таништириб боришга қаратилган туркум интервьюлар ташкил этиб келинмоқда.
Навбатдаги интервью Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов билан ташкил этилди.
Суҳбат давомида таълим сифатини оширишда ўқитувчиларнинг билими, салоҳияти ва тажрибаси, мактаб дарсликларининг сифати, таълим жараёнига халқаро тажрибанинг жорий этилиши, вазирлик тизимига ажратилаётган бюджет маблағларини мақсадсиз сарфлашнинг олдини олиш ҳамда хусусий мактаблар ва давлат умумтаълим мактаблари ўртасидаги рақобат масалаларига атрофлича тўхталиб ўтилди.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/IWwV7lJdVaw" title="Таълим ислоҳотларининг самараси ўқувчининг билим ва салоҳиятида намоён бўлади" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>