25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан вазирлик маданият саройида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Соҳа вакилларига давлатимиз раҳбарининг табригини Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.

Табрикда сафдор ва сержант ходимлар, офицер ва генераллар ҳамда муҳтарам фахрийларнинг эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдек машаққатли, шу билан бирга, шарафли хизматлари муносиб эътироф этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқимиз осойишталиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, шарафли бурчини бажаришда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатгани, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун бир гуруҳ ходимлар Ватанимизнинг юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Мукофотларни Президентнинг Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Дониёр Қодиров ҳамда ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов топширди

Шу билан биргаликда бир гуруҳ ходимлар Ички ишлар вазирлиги томонидан идоравий кўкрак нишонлари, эсдалик совғалар ва пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.

Шундан сўнг ҳамкор давлат органлари ва ташкилотлар мутасаддилари ўз табрикларини ички ишлар ходимларига етказдилар.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан сўнгги йилларда ички ишлар органлари шахсий таркиби учун муносиб хизмат шароитларини яратиш, энг замонавий техника воситалари билан таъминлаш ҳамда ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ишончли ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилганлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбирга санъаткорларнинг чиқишлари ўзгача файз бағишлади.

Н.АБДУРАИМОВА, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эл-юрт тинчлиги ва осойишталиги посбонлари касб байрамини нишонлади