Янги шаҳар фақат пиёдалар учун

Инсоният яралибдики, ўз ҳаёти, турмуш тарзини осонлаштириш учун тинмай изланади. Янги-янги кашфиётлар қилади, ихтироларга қўл уради. Бу жараён ҳеч қачон тўхтамайди, чунки изланишдан тўхташ ҳаётдан ортда қолиш, дегани. Айрим кашфиётлар кишини ҳайратлантирса, баъзилари хавотирга ҳам солади.

Қувайтда улкан гул кўринишидаги экологик мегаполис қурилмоқда

Қувайтда барпо этилаётган бу йирик шаҳар аҳолиси кўчада фақат пиёда ёки велосипедда ҳаракатланиши мумкин. “XZERO” номли экологик тоза ва фақат пиёдалар юрадиган бу шаҳарда, тахминан, 100 минг киши яшай олади, деб ёзмоқда “Daily Mail”.

Ушбу футуристик мегаполисни яратиш устида “URB” меъморчилик компанияси шуғулланмоқда. Мутахассислар эътиборни, энг аввало, лойиҳанинг экология билан боғлиқ жиҳатига қаратган. Бу ерда аҳолиси яёв, велосипедда ёки электр баггида ҳаракатланади. Истеъмолдан чиққан, кирланган сув интеллектуал сув таъминоти тизими орқали қайта ишланади.

Лойиҳага кўра, мегаполис улкан гул кўринишини олади. Марказда сув ҳавзаси бўлган дам олиш ҳудуди қурилади.

Қурилажак шаҳар майдонининг 65 фоизи очиқ кенгликдан иборат. Лойиҳада, шунингдек, қишлоқ хўжалиги учун ландшафт, пиёдалар йўлаги, спорт майдончалари ва ҳовлилар, 35 километрлик югуриш йўлаги, 9 километрлик отда юриладиган трасса бор.

***

“Tesla” электромобили кўриниши ўзгармоқда

Разработчики Cyberpunk 2077 показали электромобиль Tesla в стиле киберпанка  - Hi-Tech Mail.ru

“Tesla”нинг навбатдаги электропикапи келажак ҳақидаги машҳур ўйинга ўхшаб кетади.

“Cyberpunk-2077” ўйинини ихтиро қилган “CD Projekt RED” студияси расмий вакиллари ижтимоий тармоқда электромобилнинг ноодатий тасвирини намойиш қилди.

Маскнинг таъкидлашича, ушбу янги электромобил дизайни Жеймс Бонд ҳақидаги “Менинг хушторим жосус” номли фильм таъсирида яратилган. Автомобилнинг ташқи кўринишига турлича баҳо берилмоқда. Ижтимоий тармоқда машинани болалар ўйинчоғига ва “бэтмобил”га тенгаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск иккита “Optimus” робот гуманоидини кўрсатган эди. Машиналарнинг бири ўзи юради, гулга сув қуяди ва қутиларни ташийди.

***

Криптовалюта ва доллар энг даромадли активни ўзаро рақобатда аниқлайди

Bloomberg: криптовалюты и доллар начали противостояние за звание самого  прибыльного актива - Газета.Ru | Новости

Криптовалюта энг даромадли актив эканини исботлаш учун 2022 йил учинчи чоракда  доллар билан рақобатга киришди, деб ёзди “Bloomberg”.

Мақолада таъкидланишича, “MVIS CryptoCompare Digital Assets-100” индекси июнь ойи сўнгидан бери 7,3 фоиз кўтарилган. Облигация ва олтин баҳосини йўқотяпти. Худди шу даврда доллар ҳам қимматлашди.

Агентлик таъкидлашича, анъанавий активлар индекси тушиши бозор ҳалиям ларза таъсирида қолаётганини кўрсатмоқда. Силкиниш сабаби пул-кредит сиёсати қатъийлашгани билан боғлиқ.

***

Олимлар Марсда инсон қолдирган чиқиндини ҳисоблаб чиқишди

Подсчитано количество мусора на Марсе, которое оставили люди — Ferra.ru

Инсоният, ҳатто, ўзга сайёраларни ҳам ифлослантиришга улгурди. Масалан, Марсда 7 тоннадан зиёд ахлат қолдирилган.

Ғарбий Виржиния университети мутахассислари инсон илмий фаолияти давомида қизил сайёра юзасида қанча чиқинди қолдирганини ўрганди. Натижа кишини хурсанд қилмайди.

Маълум бўлишича, фазогирлар Марсда турли номдаги кўплаб космик аппаратлар, жумладан, қўнувчи модуль, марсда юрувчи машина, коинот кемаси ва бошқа жисмларни ташлаб келган.

Илмий доиралар учун ушбу объектлар қолдиқ ёки чиқинди эмас, балки тарихий ёдгорлик ҳисобланаркан. “Темир-терсак тўплами”нинг умумий оғирлиги 7 минг 119 килограмм. Бундан ташқари Марсда яна 2 минг 860 килограмм ҳаракатдаги аппарат ҳам бор.

Ушбу чиқинди олимларни хавотирга ҳам солмоқда, чунки келгуси тадқиқотларга ҳалақит бериши мумкин.

Ҳозирча қизил сайёрани тозалаш ҳақида ҳеч ким ўйлаётгани йўқ.

***

Динозаврларни қириб юборган астероидлар қувати 

10 миллиард атом бомбаси кучига тенг экан

Погубивший динозавров астероид имел мощность, равную 10 млрд атомных бомб -  NVL

Геологлар фикрича, ерга қулаган астероид бир неча ҳафтадан бир неча ойгача чўзилган сейсмик фаолликни келтириб чиқарган.

“Independent” газетаси ёзишича, геологлар динозаврлар қирилиб кетишига сабаб бўлган астероиднинг Ерга қулаши нафақат “Чиксулуб” кратерини пайдо қилгани, балки бутун сайёрамиз бўйлаб улкан зилзила ҳам келтириб чиқарганини аниқлашган.

Мичиган штати университети тадқиқотчилар гуруҳи раҳбари Молли Рейнж таъкидлашича, астероид зарбаси кучи Японияга қарши қўлланган атом бомбадан 10 миллиард донаси қувватига тенг бўлган ва бир неча ойга чўзилган узлуксиз сейсмик фаолликни келтириб чиқарган. Олимлар астероид тушиши оқибатини замонавий моделлаштириш усули ёрдамида ҳамда ўша даврдаги Колумбия, Мексика ва АҚШ ҳудудидаги геологик намунани таҳлил қилиш орқали ўрганди.

Ушбу кашфиётни яқинда “Advances” журналида эълон қилинган, астероид тушиши натижасида келиб чиққан глобал цунамини ўрганиш хулосаси ҳам тасдиқлайди. Янги тадқиқотда келтирилишича, ўшанда юз берган цунами кучи 2004 йил инсоният тарихида энг фалокатли, дея таъриф берилган Индонезия соҳилида юз берган фалокатдан 2,6 минг марта кучли бўлган.

Тарихдан маълумки, бўр даври охирида, тахминан, 65,5-66 миллион йил аввал диаметри 10-14 километр келадиган астероид Ерга урилган ва 180-200 километрли улкан кратер ҳосил қилган. “Чиксулуб” номини олган ушбу кратер Мексика жанубида жойлашган. Мазкур катаклизма оқибати ҳали-ҳамон баҳс-мунозара, тадқиқот учун мавзу бўлиб қолмоқда.

***

Ерда янги супер қитъа пайдо бўлади, қачонлиги ҳам маълум

Когда на Земле возникнет новый континент? | ИА Красная Весна

Сайёрамизда фақат иккита океан қолади. Олимлар келгуси суперконтинентнинг номини ҳам ўйлаб қўйишди.

Австралиядаги Кертина университети олимлари яна 200 миллион йилдан кейин сайёрамиз қандай кўриниш олишини тасвирлаб беришди. Муҳандислар суперкомпьютер ёрдамида тектоник плиталар ҳаракатини моделлаштиришди ва тасвирни минг карра тезлаштиришди. Тадқиқот натижаси “National Science Review” журналида эълон қилинди.

Ҳисоботда шундай дейилади:

Австралия Евроосиё билан тўқнашади ва Америка томон силжий бошлайди;

Барча қитъалар “Амазия” номли бир улкан супер қитъага бирлашади;

Дунё океанлари сатҳи пасаяди;

Тинч океани йўқолади, фақат Ҳинд ва Атлантика океани қолади.

Қитъалар бирлашуви янги иқлим шароитини яратади. Олимлар таъкидича, Ерда юқори кундузги ҳарорат билан қуруқ об-ҳаво ҳукм суради. Антарктика тақдири эса ҳозирча номаълум. Эҳтимол, муз-қитъа абадий ҳаракатсиз бўлиб қолар...

Тарихчилар айтишича, қитъалар тўқнашуви вақти-вақти билан кузатиладиган жараён. Ер ўтмишида ҳам шунга ўхшаш ҳодиса содир бўлган. Амазия пайдо бўлгач, маълум бир давр ўтиб қитъалар қайтадан тарқалади, янги қитъалар пайдо бўлади.

***

Кутинг, учадиган автомобилда сайр қилишга оз қолди 

Летающий автомобиль китайского производства совершил первый общественный  полет в Дубае

Яқинда юзлаб одамлар Дубай осмонида “Xpeng-X2”  компаниясининг учар автомобили парвозини кузатди ва суратга олишди.

“Xpeng” компанияси Дубайда ташкил этилган  “Gitex Global-2022” технологиялар кўргазмасида электр кучи билан учадиган “Xpeng-X2” автомобилини намойиш қилди. Тадбир иштирокчилари машина қандай парвоз қилишини ҳам кузатди.

Электромобилнинг ўзига хослиги ҳам ёнламасига, ҳам тик парвоз эта олишида. Қолаверса, аппарат ўзини ўзи бошқариш, радиолокация орқали аниқлаш тизими ва автомат тарзда ишлайдиган хавфсизлик парашютига ҳам эга.

“Xpeng-X2” техник хусусияти:

Икки йўловчига мўлжалланган;

Кенглиги: 5х4,78х1,36 метр;

оғирлиги — 560 кг;

Юк кўтариш имконияти — 200 кг;

Тезлиги — 130 км/с;

Парвоз баландлиги — 1000 метргача;

Учиш давомийлиги захираси — 35 дақиқа;

“Xpeng” компанияси мазкур учар электромобилини 2024 йили сотувга чиқаришни режалаштирган. Машинанинг нархи кейинроқ маълум қилинармиш.

***

Инсоният астероидлардан ҳимояланишни ўрганиб олди

Корабль NASA попытается сбить спутник астероида. Где и когда смотреть

Астероидлар мудом сайёрамизга хавф солиб келган. Масалан, ўтмишда Мексика кўрфазига астероид тушиб, заминда яшаётган бор жонзот, жумладан, улкан динозаврлар ҳам қирилиб кетган. Шу боис олимлар коинотда кезиб юрадиган осмон жисмларини жиловлаш йўлини қидирмоқда.

Яқинда “NASA DART”нинг ўта муҳим бир коинот миссияси натижаси эълон қилинди.

26 сентябрь куни бошқариладиган зонд “Диморф” астероидига бориб урилди. Мақсад тушунарли: инсон Ер учун мислсиз хавф соладиган астероидлар учиш йўналишини ўзгартира оладими, деган саволга жавоб топиш.

“NASA” маълум қилишича, олимлар астероид йўналишини ўзгартира олган.

Қуёшни ҳар 2,1 йилда бир айланиб чиқаётган иккита астероид Ер учун хавф туғдираётгани йўқ. Бу жисмлар агар Ерга аниқ хавф туғдирса, “кинетик зарба” ёрдамида сайёрамизни ҳимоя қилиш усулини ўрганиш қўл келади, дейди коинотшунослар. 

Ҳозирча мутахассислар Ерда жойлашган барча расадхоналардан “DART” миссияси бўйича маълумот тўплашда давом этмоқда. “NASA”нинг  Калифорниядаги реактив ҳаракатлар лабораториясидаги радарлар ҳамда Ғарбий Виржиниядаги Грин-Бэнк Миллий илмий жамғарма расадхонаси орқали ҳам ахборот тўпланмоқда.

***

Узоқ умр кўрай десангиз, қуйидаги одатларни тарк этманг

Эти шесть продуктов продлят вам жизнь на десять лет | 15.07.2022, ИноСМИ

Инсон соғлом яшаши учун, табиийки, муайян қоидаларга риоя қилиши керак. Мутахассислар фикрича, яхши уйқу, ўртача (ҳафтасига 150-300 дақиқа) жисмоний фаоллик, тўғри меҳнат гигиенаси ва ишлаганда ортиқча зўриқмаслик саломатликни яхшилашга ёрдам бераркан. Қолаверса, тамаки ва спиртли ичимлик истеъмол қилмаслик ҳам соғлом юришнинг асосий шартларидан эканини унитмаслик зарур, дейди мутахассислар.

Шифокорлар тўғри овқатланиш зарурлигини ҳар доим таъкидлаб келадилар. Бу бежиз эмас, албатта. Кундалик таомномада мева, сабзавот, дуккакли маҳсулотлар, масалан, ясмиқ ёки ловия, ёнғоқ бўлиши керак. Шунингдек, шакар ва тўйинган ёғ истеъмолини умумий энергия миқдорининг ўн фоизигача, ёғни 30 фоиз қисқартириш лозим. Шўр таом ҳам камроқ тановул қилиш керак. Аниқроғи, туз истеъмолини кунига бир чой қошиққача камайтириш ҳам соғлиғимиз гарови ҳисобланади.

С.Раҳимов,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илм-фан оламида янгиликлар