Сурхондарё вилояти ИИБ шимолий минтақавий ҳудуд Денов тумани ички ишлар бошқармасининг янги биносини фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Ички ишлар вазирлигининг 18 миллиард 523 миллион сўм бюджетдан ташқари маблағи эвазига бунёд этилган тўрт қаватли бинонинг очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ва ёшлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, ички ишлар органлари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов, вилоят ИИБ бошлиғи, полковник А.Исмоилов, туман ҳокими А.Алламуродов ва бошқалар сўнгги йилларда мамлакатимизда ички ишлар органларини халқимизнинг ишончли суянчиғига айлантириш ва ходимларнинг нуфузини ошириб, ўз вазифаларини самарали бажариши учун барча шароитлар яратилаётганини таъкидлади. Тизим ходимларига муносиб меҳнат шароити яратиш ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий – иқтисодий қўллаб қувватлаш юзасидан кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг аҳамияти ҳақида фикр юритди.

Жанубдаги воҳада ҳам бу борада кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами арафасида 7 миллиард 562 миллион сўм маблағ эвазига вилоят ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг янги биноси, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази, осойишталигимиз посбонларининг касб байрами олдидан 1 миллиард 904 миллион сўм маблағ сарфланиб, қайта таъмирланган Қумқўрғон тумани ички ишлар бўлими биноси фойдаланишга топширилди. Вилоят ички ишлар бошқармасининг ёпиқ типдаги замонавий янги спорт мажмуаси ишга туширилди. 11 миллиард 511 миллион сўм маблағ эвазига Бандихон туман ички ишлар бўлимининг замонавий янги биноси барпо этилди.

Денов тумани ички ишлар бошқармасининг янги биносида ҳам осойишталигимиз посбонларининг хизмат бурчларини шараф билан адо этиши учун барча шароит яратилган. Тўрт қаватли муҳташам бинода спорт зал, кутубхона, тергов хоналари, адвокатлар учун хоналар, сайёр судларни ўтказиш учун суд зали барпо этилиб, жиҳозланган. Туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда бошқа бўлимлар ҳам учун кенг, ёруғ барча қулайликларга эга хоналар ажратилган.

–Бундай замонавий шароитларга эга бинода хизмат қилиш бизнинг давримизда орзуга айланиб қолган, – дейди Денов тумани ИИБ фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник Муҳаммади Қурбонов.– Агар имкони бўлса, бу ерда фахр билан хизмат қилар эдим. Хоналар кенг, ёруғ ва озода. Барча қулайлик бор, замонавий усулда жиҳозланган. Буларнинг барчаси юртимиз осойишталиги ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга қаратилаётган эътиборнинг ёрқин ифодасидир.

Тантанали маросимда самарали хизмати учун бир гуруҳ ички ишлар органи ходимлари пул мукофотлари билан тақдирланди. Вилоят ИИБ шимолий минтақавий ҳудуд Денов тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник И.Юсуповга янги бинонинг рамзий калити топширилди.

Тадбир иштирокчилари янги бино ва бу ерда ходимлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деновлик ИИБ ходимлари касб байрамларини янги бинода нишонлайди