Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган Бош режаси аҳоли яшаши учун қулайлаштирилгани билан аҳамиятли. Хусусан, лойиҳада шаҳарнинг экологиясига катта эътибор қаратилган. Яшил ҳудудлар майдони ҳозирда 7 минг гектарни ташкил этса, эндиликда 25 минг гектарга етказилиши шаҳарнинг 2045 йилгача бўлган Бош режа лойиҳасидан ўрин олган.

500 минг аҳолига мўлжалланган янги шаҳар пойтахтимизнинг шарқий қисмида Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида барпо этилади. Пойтахтдаги ҳар бир ўзгаришни фуқароларимиз ҳам катта қизиқиш билан кузатади. Бу оддий лойиҳа эмас, турар-жой, инфратузилма, транспорт йўллари ҳаттоки кейинги йилларда инсон ва табиат ўртасидаги муаммолар сабаб кузатилаётган иқлим инжиқликлари учун ечимлар жамланмаси.

Хўш, келажакда Тошкент шаҳри қандай кўринишда бўлади? Тошкент Бош режасига кўра, эски шаҳардаги уй-жойларнинг тақдири нима бўлади? улар “снос”га тушадими? “Янги Тошкент” учун нега айнан мазкур ҳудудлар танлаб олинган?

– Янги шаҳар лойиҳасининг стратегиясини ишлаб чиқишда инфратузилмаларни ўрганиб чиқдик, – дейди “Тошкентбошпланлити” ДУК, шаҳарсозлик ва илмий лойиҳалар бўйича бош директор ўринбосари Саидазим Шарипов. – “Ҳаёт лабораторияси” лойиҳаси устида 4-5 ойдан буён ишлаяпмиз. Бу лойиҳани 18 октябрь куни Президентимизга тақдим қилдик. Лойиҳа тақдимотида давлатимиз раҳбари ўзларининг таклифларини ҳам бердилар. Тошкент шаҳри атрофида 130 км узунликдаги дарахтзор ва барча инфратузилмаларга эга “яшил белбоғли йўл” ташкил қилиш масалалари ҳам ўртага қўйилган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг бошидан охиригача бўлган ҳудудларини қамраб олган “Яшил йўл” лойиҳаси тақдимоти ҳам маъқул бўлди.

Шаҳарлар ривожланиб боргани туфайли доимий равишда Бош режа янгиланиб бориши керак. 2022 йилнинг сўнгига қадар Бош режанинг бир қисмини тугатиш режалаштирилган. Айни пайтда Тошкент шаҳрининг белгиланган чегараси ичидаги барча ҳудудларнинг лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бош режада нафақат Тошкент чегарасининг ичи, балки атрофидаги ҳудудларнинг ҳам ривожланиши назарда тутилган бўлиб, тахминан 44 минг гектар ажратилган. “Ҳаёт лабораторияси” бош режани 4-5 йилга эмас, балки 50 йилгача бўлган узоқ муддатни инобатга олиб ишлаб чиқмоқда.

Тасаввур қилайлик, пойтахтнинг Бош режаси 2023 йил охирида тугатилди. 2024 йилнинг бошига келиб, бир йил олдинги маълумот эски бўлади. Бу замон талабига жавоб бермайди. Шу нуқтаи назардан айтиш мумкин, Бош режанинг асосий қисми тугатилади. Умумий қисми яъни вазифаси, бинонинг баландлиги, функцияси аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, қайси ҳудудда қанча турар-жой мажмуаси бўлиши, қанча савдо мажмуаси қад ростлаши белгилаб берилади. Аммо, ҳар беш йилда шу лойиҳа қайта кўриб чиқилади. Энг муҳими, Тошкент шаҳрининг Бош режаси халққа очиқ бўлади. Бунинг натижасида, ҳар ким ўз ҳудудида келгусида қандай бино ва иншоот қурилиши ҳақида маълумотга эга бўлади.

Пойтахтимизда 3 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Бу камида 1,5 миллионта транспорт эҳтиёжи бор дегани. Агар шаҳарга яна турли мақсадлар билан ташриф буюрувчиларни инобатга олсак, бу кўрсаткич янада юқорилайди. Айни пайтда Тошкент бўйлаб ҳаракатланаётган автомобиллар 800 мингтани ташкил этади. Бу йўллар сиғимидан 3 марта кўп. Машиналар тирбандлигининг олдини олиш учун жамоа транспортини фаоллаштириш керак. Тошкент шаҳрида ҳозирги вақтда жамоат транспортидан фойдаланиш улуши бор йўғи 20 фоиз, ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич 80 фоизгача. Автомобиллар сиғимини йўлларга мослаштира олмаётган пойтахтнинг оғриғи шунда. Янги лойиҳада Тошкент жамоатчилик учун мўлжалланган шаҳар бўлиши кутилмоқда.

– Биз кўпроқ автомобиль учун эмас, жамоат транспорти, велосипед, трамвай йўллари, метробус йўлларини ташкил қилганмиз, – дейди Саидазим Шарипов. – Лойиҳада чорраҳага яқинлашганда фақат жамоат транспортини ўтказиш тизими мавжуд. Кейинги ўринда ҳар қандай автомобиллар аҳолини манзилига етказиб қўяди. Мазкур лойиҳа Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда ишланяпти. Лойиҳа Тошкент ва Янги Тошкент ҳудудларини ўзаро узвий боғлаган ҳолда ишлаб чиқилди. Бунда аҳоли учун қулай бўлган тезюрар транспорт воситаларининг режалари жорий этилади. Бош режага мувофиқ, метро, метробус, трамвайлар қатнови йўлга қўйилади. Тошкент ва “Янги Тошкент”ни бир-бири билан боғлашда асосий учта йўналиш: тарихий, туристик ва технологик бўйича ихтисослашган йўналишлар назарда тутилади.

– Бош режага кўра, эски шаҳардаги якка тартибдаги уй-жойлар “снос”га тушадими?

– Эски даврда давлат бош буюртмачи, бош қурувчи, бош лойиҳача ҳисобланган. Ҳозирда буни бозор иқтисодиёти белгилаб беради. Агар уй эгаси истамаса, ўз уйини инвесторга сотмаслиги мумкин. Бош режада пойтахтимизнинг эски шаҳар тарихий ҳудудини “снос”га туширмадик. Албатта, тарихий шаҳарда яшайдиган аҳоли ҳам яшаш шароити қулай бўлишини хоҳлайди. Кимдир уйини алмаштиришни, кимдир янгилашни истайди. Шунинг учун, эски шаҳар ҳудудидаги фуқаролар хоҳлаган инвесторга уйини сотиши мумкин. Шуни ҳам айтиш жоиз, инвесторга талаб қўйилади. Яъни, у эски шаҳар муҳитини бузмасдан қурилишни амалга ошириши керак. Мана шу шарт асосида инвестор хоҳлаган турдаги биносини қуриши мумкин.

Аммо масъул “Янги Тошкент” ва Тошкентни боғловчи йўллар қурилиши бир мунча “снос”ларга сабаб бўлиши мумкинлигини ҳам инкор этмайди. Фақат бунда компенсация кафолати борлигини эслатиб ўтди.

– Тошкент яшил шаҳар, аммо бу яшиллик бир қарашда кўзга ташланмайди, – дейди туркиялик лойиҳачи Фаррух Гўксу. – Қолаверса, унинг ҳавосида туз бор. Бу омилларни ҳисобга олган ҳолда шаҳарнинг атрофида яшил қобиқни барпо этишни режалаштирганмиз. Яшил қобиқ ёки ҳалқа ҳам тузни камайтиради, ҳам мўътадилликни таъминлайди. Қолаверса, пойтахт янада кўркамлашади. Шу боисдан 130 километр узунликда “Яшил макон” лойиҳасини бошладик. Зотан Европада ва бошқа давлатларда бу каби лойиҳалар амалга оширилган. Бу лойиҳамизни Ўзбекистон Президенти юқори баҳолади. Майдон бўйлаб миллионлаб дарахтлар экилади. 2023-2025 йиллар орасида барча дарахтларни экиб бўлишни режалаштирганмиз. Шу тарзда шаҳарда ҳаёт янада қулайроқ ва хавфсиз бўлади.

Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси “Янги Тошкент” концепцияси билан мутаносиб тайёрланган. Яъни Президент айтганидек, Тошкент ривожланишда давом этади.

Шаҳноза Маматуропова, Даврон Эрназаров(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахт Бош режаси: Келажак Тошкенти қандай бўлади?