Фарғона давлат университети ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов айни кунларда талабалар турар жойларида бўлиб, ёшларнинг яшаш шароитлари, дарсдан бўш вақтларида шуғулланаётган машғулотлари, тўгараклар, кутубхоналар фаолияти, куз-қишга тайёргарлик, иситиш тизими ҳолати, талабаларнинг фикрлаши, иқтидори, таклиф ва муаммолари каби муҳим масалаларни ўрганмоқда.

Талабаларни турар жой билан таъминлашда мазкур олий таълим муассасасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда мавжуд 6 та талабалар турар жойи замон талаблари даражасида жиҳозланган. Улар қошида университет кутубхонаси филиаллари ташкил қилинган бўлиб, зарур адабиётлар билан бойитилган. Шунингдек, турар жойларда талабаларнинг маиший шароитларини яхшилаш, маданий дам олишлари учун ҳар бир қаватларга музлатгичлар, телевизорлар қўйилган, барча хоналар юмшоқ мебеллар билан таъминланган.

Мазкур биноларни мунтазам равишда иссиқлик билан таъминлаш мақсадида замонавий иситиш тизими ўрнатилган. Талабалар учун барча қаватларда душ, кир ювиш хоналари мавжуд. Қаватларга замонавий кир ювиш машиналари ва ошхоналарга газ плиталар ўрнатилган.

Талабаларнинг дарс тайёрлаши, ўқиб мустақил изланишлари, билимда хориж ёшлари билан пешқадам боришлари учун сўнгги моделдаги компютерлар ўрнатилган бўлиб, интернет тармоғига уланган. Ёшларнинг дарсдан ташқари вақтларини мазмунли ўтказишлари ва маънавий-маърифий тадбирларда фаол бўлишлари учун маънавият хоналари ташкил қилиниб, улар тегиш жиҳозлар ва кўргазмали воситалар билан таъминланган.

Талаба-ёшларнинг яхши билим олиб, муносиб шароитлар билан таъминланиши, қулай ва шинам турар жойларда яшашлари учун университетда бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.

Яқинда кўркам ва замонавий услубда қурилиши бошланган университет спорт соғломлаштириш мажмуаси ҳудуддаги кўп ўринли талабалар турар жойи билан бир қаторда, шаҳар марказидаги Ал-Фарғоний кўчаси, 12-уйда жойлашган 4-сонли талабалар турар жойи ҳудудидаги бўш ер майдонида барпо этилаётган яна бир янги бино – 240 ўринли ётоқхонанинг пойдевор қисми битказилди. Бу борада эзгу мақсадлар, улкан режалар бисёр.

М.Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Билимда пешқадам, меҳнатда илдам ёшларни тарбиялаш йўлида