Санобар Раҳмонова 2021 йилдан бери Ибн Сино номидаги Навоий медицина техникумида ўқув бўлими услубчиси вазифасида ишлайди. Техникум фаолиятини молия ва бандлик бошқармалари текширувидан кейин ўтказилган илмий педагогик кенгашнинг қарорига кўра, унга тўланаётган ойлик маоши ноқонуний деб топилган ва гарчи у ҳафтасига 40 соат ишлаган бўлса-да, 2021 йилнинг март ойидан 2022 йилнинг апрель ойигача олган иш ҳақи туфайли энди у 5 миллион 226 минг сўм маблағни техникум ҳисобрақамига қайтариши керак.

Санобар Раҳмонова меҳнат муносабатларидаги ҳақ-ҳуқуқини тиклаш учун Навоий шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилди.

Навоий шаҳар адлия бўлими ҳуқуқшунослари мазкур мурожаат юзасидан техникумда бўлиб, иш юритувидаги ҳолатни ўрганди.  

– Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 279-моддасида иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан, қонуннинг нотўғри қўлланиши оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмаслиги белгиланган, – дейди Навоий шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Ширинбек Очилов. – Шунга асосан, техникум маъмуриятига ходими Санобар Раҳмоновага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 279-моддаси талабларига зид равишда қарорлар қабул қилгани учун тақдимнома киритилди. Натижада ундан икки ойда ушлаб қолинган 1 миллион 810 минг сўм маблағ қайтарилди.

Шунингдек, адлия кўмаги билан С.Раҳмонова 5 миллион сўмдан ортиқ пул маблағини техникум ҳисобига қайтармайдиган бўлди.

А.Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ортиқча тўланган иш ҳақи қайта ундирилмайди