Жаҳон матуботи саҳифаларида

CentralAsia (TJ).  Тожикистондан  Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрон орқали Туркияга қатнайдиган илк юк поезди йўлга тушди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда  ушбу давлатлар делегациялари  иштирок этди.

***

Ўзбекистон ва  Италия ҳамкорлиги

Италия оммавий ахборот воситалари«Il Metropolitano» газетаси, «Planet 360 info», «AISE – Agenzia Internazionale Stampa Estero», «The Daily Cases Magazine», «Politicamentecorretto.com», «Mediafrequenza.it», «DietrolaNotizia.eu», «Cronacadiretta.it», «Controluce.it», «Kmetro0.it», «Luxuryagencynews.com», «Insidertrend.it», «Giornalelora.it» порталларида Уффици галереясининг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги тўғрисида мақола эълон қилинди. 

Муаллиф «Gisella Peana Communication» медиа компанияси директори Жизелла Пеана ушбу галереянинг очилиш маросими ҳақида маълумот берган. Лойиҳадан кўзланган мақсад Ўзбекистон аҳолиси, жумладан, мамлакатимиздаги Президент, ижодий ва ихтисослашган мактаблар ўқувчиларини дунёнинг  машҳур музейларидаги бебаҳо асарлар билан таништиришдан иборат.

“Бунинг самараси ўлароқ, музейда сақланаётган дурдона асарлар илк бор ўзбек тилида нафақат ўқув материали сифатида ўзбек ўқитувчи ва ўқувчиларига, балки кенг оммага ҳам тақдим этилди”, деб ёзади нашр.

Уффици галереяси — дунёдаги биринчи музей бўлиб, 1769 йил ташкил этилган.

***

Ўзбекистон мудофаа вазири Озарбайжон ҳарбий қисмларга ташриф буюрди

АзерТАДЖОзарбайжонда расмий ташриф билан бўлиб турган мамлакатимиз мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ушбу мамлакат Ҳарбий-ҳаво ва Ҳарбий-денгиз кучлари, шунингдек, Миллий мудофаа университетида бўлди.

Маъмурият ва хизмат хоналари, ошхона, ётоқхоналарни кўздан кечирган меҳмонларга ҳарбий қисмнинг қурол-яроғ ва бошқа жанговар воситалари ҳақида сўзлаб берилди. Ўзбекистон делегацияси ҳарбий-денгиз кучлари махсус бўлинмаларининг  кўргазмали машғулоти билан ҳам танишди. Миллий мудофаа университетига ташриф буюрган меҳмонларга университет тарихи ва фаолияти, ҳарбий таълим тизими тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди. Ташриф сўнгида ўзбекистонликлар  замонавий ускуналар билан жиҳозланган симуляция марказида бўлиб, бу ерда ҳарбийлар учун яратилган шароит билан танишдилар.

Интернет материаллари асосида

И.Абдумаликзода тайёрлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистон «Ўзбекистон – Туркманистон - Эрон» йўналишида Туркияга қатнайдиган юк поезди қатновини йўлга қўйди