Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм канали орқали «Кадастр соҳасидаги камчилик ва ютуқлар» мавзусида бўлиб ўтган овозли чатда сайтимиз кузатувчилари томонидан берилган саволларга Кадастр агентлиги Бошқарма бошлиғи ўринбосари Бекзод Нишонов жавоб берди.
— Туман ҳокимининг қарори билан 10 йил муддатга ер ажратиб берилган эди. Вилоят ҳокими қарорни тасдиқлагач, савдо дўконлари шаклланган ва кадастр рўйхатдан ўтказилган. Ҳозирги кунда ҳокимларнинг ерга нисбатан қарор чиқариш тартиби олиб ташланди. Президентимиз йиғилишларда бундан кейин тадбиркор ўзи жойлашган манзилдаги ерини фақат ўзигина сотиб олади. Ер солиғини 20 баробарида тўлайди, деган эди. Ҳозир ягона дарчага мурожаат қилинса, қайтариб юбориляпти. Энди тартиб қандай бўлади?
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/DohEiUWLRog" title="ЕРНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ ҚАНДАЙ ТАЛАБЛАРИ БОР" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
— Кадастр агентлиги ҳужжатларни ҳеч қандай асоссиз тадбиркорга қайтариб беролмайди. Буни ўзига яраша сабаблари бор. Биринчидан, ўша ер тадбиркорга 10 йил доимий фойдаланишга эмас, ижарага берилган бўлиши мумкин. Агар доимий фойдаланишга берилганида, бу муаммо бўлмасди. Агар иморат қуришга рухсат берилган бўлса, демак, ер майдонига бўлган ҳуқуқ муддати ўтиб қолган, яъни тугаб қолган.
Тадбиркорлар ўзининг ерини ўзи хусусийлаштиришга келадиган бўлсак, Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги 71 сонли қарорида бу ҳақда 3 та илова бор. Биринчи иловасида жисмоний ҳамда юридик шахслар ўзига тегишли бўлган ер участкасини хусусийлаштириш белгиланган. Бу жой вақтинчалик берилган бўлса, мисол учун ободонлаштириш учун берилган бўлса, у жойни хусусийлаштира олмайди. Агар айнан савдо дўкони қуриш учун берилган бўлиб ўша муддат тугамаган бўлса, 71-сонли қарор асосида мурожаат қилиш мумкин. Мурожаат қилганидан кейин қурилиш ҳамда кадастр органлари кўради ва ерга ҳуқуқи борлиги тўғрисида маълумот юборилади. Оддий қилиб айтадиган бўлсак, ўша ер майдонига нисбатан солиқ қиймати 20 баробар қилиб белгиланади. Давлат органларининг харажатлари ҳам ҳисобга олинади. Агар фуқарога тўловни тўланг, деган хабар борса, демак, тадбиркорга хусусийлаштиришга рухсат берилади.
— Ерни хусусийлаштиришнинг қандай талаблари бор?
— Хусусийлаштириш жараёнида бизга энг кўп йўлланадиган саволлардан бири хусусийлаштиришнинг нима фойдаси бор, деган савол. Биринчи навбатда эътибор бериш керак бўлган бир нечта жиҳати бор.
Яқинда компенсация эвазига ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисидаги қонун кучга кирди. Қонуннинг бир моддасига кўра мулк ҳуқуқида бўлган ер участкаларига ушбу қонун татбиқ этилмайди. Оддий қилиб айтадиган бўлсак, компенсацияни тўла, бўлди, ерингни олиб қўяман, деган талаб мулк ҳуқуқидаги ерга нисбатан ишлатилмайди. Яъни ер участкаси мулк бўлса, давлатга ўша ер йўл ўтказиш ёки жамоат эҳтиёжи учун керак бўлса, ташаббускор томонидан ерни сотиб олиш бўйича таклиф берилади. Шартномавий муносабатга киришилади.
Шартномавий муносабат икки томоннинг розилиги билан амалга ошириладиган жараён. Яъни бир томоннинг қарори билан олиб қўйиш амалга оширилмайди. Кўпинча "Ер участкамниyu ярмини сотмоқчиман ёки фарзандимга =адя қилмоқчиман", деган мурожаат бўлади. Мана шундай жараёнда хусусийлаштирилган ер эгаси ҳовлисининг бир қисми – иморати йўқ жойни кимгадир сотиши мумкин.
Нигора Раҳмонова, Нишонбой Абдувоитов(видео), ЎзА