Баҳрайнда оғир атлетика бўйича поёнига етган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз спортчилари 29 та мамлакат терма жамоалари орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Эътиборлиси, чемпионатнинг деярли ҳар бир кунида ҳамюртларимиз совринли ўринларни қўлга киритиб, Ўзбекистон спорт шарафини улуғлади. 

Чемпионатнинг дастлабки кунида 67 кг вазн тоифасида Адҳамжон Эргашев 3 та олтин, кейинги кунларда 73 кг вазн тоифасида Достон Ёқубов даст кўтаришда бронза, силтаб кўтариш ва икки кураш натижасига кўра, олтин, 81 кило оғирликдаги баҳсларда Муҳаммадқодир Тоштемировда 2 та кумуш ва 1 та бронза, ёш спортчимиз Оғабек Тўхтаев бронза, 87 кг вазн тоифасидаги беллашувларда ҳамюртимиз Турсуной Жабборова даст кўтаришда кумуш, икки курашда бронза медалига эга чиқди. 

Мусобақанинг 102 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шарофиддин Амриддинов 1 та олтин ва 2 та бронза медалларига мушарраф бўлиши ғалабаларимиз бардавом эканлигини кўрсатди.

Шу ўринда айтиш лозим, Ш.Амриддинов даст кўтариш машқида 172 кг билан “Токио-2020” Олимпиадаси чемпиони қатарлик Элбаҳ Фаресни ортда қолдириб, олтин медаль соҳибига айланиши юртимизда ушбу вазнда яна бир иқтидор камолга етаётганлигини англатмоқда. 

Сўнгги сарҳисобга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 3 та кумуш, 10 та бронза медали билан 1-ўринни эгаллади. 4 та олтин, 5 та кумуш, 7 та бронза медални қўлга киритган Эрон вакилларига 2-ўрин насиб этди. 4 та олтин, 3 та кумуш медаль соҳиби бўлган Хитой терма жамоаси кучли учликни якунлаган бўлса, Қозоғистон, Баҳрайн жамоалари улардан кейинги поғоналардан жой олишди. 

Яна бир ўзига хос жиҳати Ўзбекистон терма жамоаси Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати ғолиблари Руслан Нуруддинов ва Акбар Жўраевнинг иштирокисиз шундай натижага эришиш билан қитъа чемпионатида илк бор медаллар сони жиҳатдан доимий пешқадамлар Хитой ҳамда Эрон терма жамоаларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди. 

Қитъа чемпионатида зафар қучган оғир атлетикачиларимиз бугун Тошкентга қайтиб келишади.

Тўлқин Рўзиев,  
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетикачиларимиз қитъа чемпиони!