Офтобни уйғотаётганлар

Ўзбекистондаги биронта ҳам хотин-қиз эътибордан четда қолмаслиги керак. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташаббуси билан Тошкент вилояти Паркент туманига ташкил этилган пресс-тур давомида юқорида келтирилган тамойил хотин-қизлар тузилмалари фаолларининг кундалик шиорига айланганининг гувоҳи бўлдик.

Пресс-тур туманнинг "Истиқбол" маҳалла фуқаролар йиғинида қишлоқ тадбиркор аёли Шаҳноза Дадаматова томонидан ташкил этилган "Оила таянчи" масъулияти чекланган жамиятнинг фаолиятини кўздан кечириш билан бошланди. Бу корхонада аёллар ҳали қуёш чиқмасиданоқ ишга уннаб кетадилар. Хамир қориб, зарур масаллиқлар тўғралади. Тандир обдон қиздириб, шай ҳолга келтирилади...

Кўп йиллар давомида тадбиркорлик билан шуғулланган Шаҳноза Дадаматова банкдан имтиёзли кредит олиб, мўъжаз цех ташкил этган. Ҳозирда 15 нафар аёл-қизларнинг меҳнат бандлигини таъминлашга муваффақ бўлди. Турли пишириқлар, Паркентнинг машҳур кўк сомсаси йил — ўн икки ой давомида шу ерда тайёрланади. Айни дамда "Корзинка" савдо масканларининг 60 дан ортиғига махсус буюртма асосида Шаҳноза опанинг цехида тайёрланган сомсалар етказиб берилмоқда.

— Ҳозирга қадар кредитнинг ярмини қайтариб улгурдик, — деди тадбиркор Шаҳноза Дадаматова. — Насиб бўлса, яна кредит олиб, цехни кенгайтириш, қўшимча 25-30 нафар аёлни иш билан таъминлаш режамиз бор.

Инобат Ғиёсова – Кумушкон қишлоғидаги меҳмон уйининг раҳбари. Турфа гуллар, мевали боғдан иборат сўлим меҳмон уйи "Кумушкон саховати" корхонаси тарзида ташкил этилган. Бу ерда Инобат опанинг 16 нафар ҳамқишлоғи боғбон, ошпаз, фаррош каби касблар бўйича иш билан таъминланган.

— 2003 йилда меҳмон уйи фаолиятини йўлга қўйганмиз, — деди Инобат Ғиёсова. – Дастлаб осон бўлмаган, кўп қийинчиликларга дуч келдик. Кейинги олти-етти йиллар мобайнида сайёҳликка қаратилаётган эътибор натижасида ишимиз анча илгарига силжиди.

Дарҳақиқат, 33 гектарли меҳмон уйидан эрта баҳордан то кеч кузгача, ҳатто қиш мавсумида ҳам сайёҳлар қадами узилмайди. Опа меҳмон уйи даромади орқасидан етти нафар фарзандини олий ўқув юртларида ўқитди. Ишли, ҳовли-жойли, рўзғорли қилди.

Халқимизда "Узумини енгу, боғини суриштирманг", деган мақол бор. Лекин узумини еб, боғини суриштирмаслик соҳибкорларга, уларнинг минг машаққатли меҳнатига бўлган ноинсофлик, десак янглишмаймиз. Умида Эрмонова узум етиштиришнинг ҳадисини олган миришкорлардан. Умидахон "Заркент-Холмонов" фермер хўжалигида иш юритувчи бўлиб ишлайди. Олти гектар ерда "тоифи", "кишмиш", "Ризамат ота" навли узум токзорларини барпо этишга муваффақ бўлган. Оилавий тадбиркорлик асосида иш юритаётган фермер 20-30 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаган. Аёллар токзорда узум етиштириш билан бирга ҳосил пишгач, махсус қуритгич мосламада майиз тайёрлаш билан шуғулланадилар. Махсус қуриткичларга илинган етмиш тонна кишмиш узумдан 10 тонна сара майиз, тахминан 20 тонна биринчи ва иккинчи нав майиз тайёр бўлар экан.

— Аслида аёлларнинг муаммолари ишсизликдан келиб чиқади, — деди Паркент тумани ҳокими ўринбосари, туман оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Марғуба Иноятова. – Шу сабаб қишлоқларда, маҳалла фуқаролик йиғинларида хотин-қизлар фаоллари энг аввало аёллар бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш каби масалаларга жиддий эътибор қаратмоқдалар. Бундай ишлар натижасида 1237 нафар опа-сингиллар "Аёллар дафтари"га қамраб олиниб, кейин иш билан таъминланди. Шу билан бирга аксарият аёлларга қишлоқ хўжалиги, туризм, тикувчилик каби йўналишларда ўз бизнесини йўлга қўйишга кўмаклашилди.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда кечаётган ўзгаришлар натижасида қишлоқ аёллари бугун ўзларини маърифатли, илғор, уддабурон, ишнинг кўзини биладиган, меҳнатсевар, ҳалол ва фидойи инсон эканини тобора кўпроқ намоён этмоқда.

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
15 октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари куни