Фоторепортаж
Ҳар томонлама комил шахснинг шаклланишида китобнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Кейинги йилларда юртимизда аҳоли, хусусан, ёшларни китоб мутолаасига қизиқтириш, шу орқали уларни мустақил фикрлашга ўргатиш, дунёқарашини шакллантириш, жаҳон илм-фани ва маданияти ютуқларидан баҳраманд этишга юксак даражада эътибор қаратилмоқда.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Термиз шаҳар бўлинмаси томонидан эълон қилинган “Ҳар ҳафтада бир асар” лойиҳаси ҳам ўқувчиларни китобхонликка жалб этиш мақсадига хизмат қилмоқда.
[gallery-9074]
Лойиҳа низомига кўра, ўқувчилар ҳар ҳафта тавсия этилган асарларни ўқийди, ҳафта охирида уларнинг билими синовдан ўтказилади.
Лойиҳанинг илк ҳафтасида ўқувчиларга Саид Аҳмаднинг “Қоракўз Мажнун” асарини ўқиш тавсия этилди.
Термиз шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида ташкил этилган ана шундай тадбир таассуротларга бой тарзда ўтди. Унда сўз олганлар асар ҳақида ўз фикрларини билдирди. Асар асосида ўқувчилар кичик саҳна кўриниши намойиш этди.
Тадбир сўнгида фаол ўқитувчи ва ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар топширилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА