Кадастр агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи Алимжан Махаровнинг маълум қилишича, Кадастр агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан жорий йил бошидан 1 октябрь кунига қадар 888 та ҳолатда 79,24 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланган.

Жумладан, уй-жой қуриш мақсадида 48 та, нотурар жой қуриш мақсадида 281 та ҳамда дала томорқа ва бошқа мақсадлар учун 559 та ер майдони ноқонуний эгалланган. Агентликнинг туман шаҳар бўлимлари томонидан олиб борилган ишлар натижасида 728 та ноқонуний эгалланган ер майдонлари ўз ҳолатига қайтарилган.

Мисол учун, жорий йилда Гулистон шаҳар "Намуна" МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли турар жойнинг умум фойдаланишдаги ер майдонида фуқаро томонидан 100 кв.метр ер ўзбошимчалик билан эгаллангани аниқланган. Ўтказилган назорат тадбирида фуқаро ушбу ерга ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз, ноқонуний тарзда хизмат кўрсатиш биносини қуриш учун бетон пойдевор қуйгани маълум бўлган. Тезкор тадбир натижасида Кадастр агентлиги Гулистон шаҳар бўлими Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида қурилган пойдеворни ўз ҳисобидан буздириш бўйича даъво аризаси киритган. Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан киритилган даъво аризаси қаноатлантирилиб, ижро учун МИБга юборилган. МИБ томонидан ушбу ҳал қилув қарори ижрога қабул қилиниб, фуқаро ҳисобидан буздириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, ушбу бўш ер майдони Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлар фаолиятини амалга ошириш учун аукцион савдоларига қўйилгач,  тадбиркорлар томонидан ютиб олиниб, қонуний тадбиркорлик фаолияти амалга оширилмоқда.
Шу билан бир қаторда,  қонун бузилиш ҳолатларини содир этган ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан 2 854 та иш юритилиб, уларга нисбатан 3,5 миллиардга яқин жарима қўлланилди. Шунингдек, жарималарнинг 1,6 миллиард сўми ундирилди.

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний эгалланган 728 та ер майдони ўз ҳолатига қайтарилди